воскресенье, 15 декабря 2013 г.

Эркин матбуот-демократиянинг асосий ва таркибий кисми.



Мустакил ахборот воситалари халкка ва унинг сиёсий намоёндаларига, асосли карорлар кабул килишда кумаклашади. Мамлакатимизга апрель ойида ташриф буюрган, АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Майк Хаммер  “Ҳукумат муассасалари фаолиятининг шаффофлиги” мавзусига бағишланган анжуманда сузлар экан, оммавий ахборот воситаларининг мустакиллиги ва хукумат фаолиятининг шаффофлиги Узбекистон халки ва Узбекистон АКШ уртасидаги дустона алокаларни боглаш учун жуда мухимлигини таькидаб утди. Жаноб Майк Хаммер мавзу юзасидан уз фикрини баён этар экан, хозирда  Америкалик одам блог юритиб, ўз фикрини билдира олишини хамда, ҳукумат ва бошқа сиёсатларни танқид қилиш имкониятига эга эканлиги хакида маьлумот берди.
“Инсон эркин булмаган жамият, минтака, давлат ёки хукуматда хакикий мустакиллик булмайди!”                
                                                                                                                                              Васлав Хавел                              
.   Оммавий ахборот воситалари- хукумат назорати остида булган жамиятда эса,  амалдорлар кулидаги пропаганда воситасига айланади. Хозирда, Матбуот эркинлигини таьминлаш, Узбекистон хукуматининг долзарб масалаларидан бири хисобланади.  Мамлакатимизда, суз ва матбуот  эркинлиги конституцион ва конуний  жихатдан химояланган булсада, афсуски амалда бунинг аксини курмокдамиз.  Эркин сузни , хакикатни нафакат кабул килишмайди балки,бу хакда айтган ёки, ёзган журналистни кийнашади ва жазолашади.
Дилмурод Сайид, Солижон Абдурахмонов, Хайрулла Хамидов, Мухаммад Бекжон , Юсуф Рузимуродов , Аьзам Фармонов,  Нозим Исоков, Гайбулло Жалилов, Абдурасул Худойназаров ва  Ганихон Маматхонов  каби журналистларимиз афсуски, узларининг касбий фаолиятлари туфайли камокхоналарда жазо уташмокда.
Март ойида суд ,  мустакил журналистларнинг интернетдаги маколаси туфайли,   Елена Бондарни“нафрат уйготганликда”  ва Виктор Кримзаловни  “тухмат килганликда ” айблади. Гарчанд, макола улар томонидан ёзилмаганлиги таькидланган булсада, Ҳамза ва Юнусобод туманлари судлари Бондарга 6.92 миллион сум (3460 доллар)  ва Кримзаловга 3.7 миллион сум (1890 доллар) жарима солди.
4-март куни ФМ радиостансияларининг рахбарларига, хорижий давлатлар элчихоналарининг матбуот анжумонлари ва бошка тадбирларда иштирок этиш олдидан, расмий идораларни огохлантириш тугрисида курсатма берилди.
Хокимият уз кудратини оширишда  хавфсизлик кучларига таянар экан, бундай сиёсат жамиятга хамиша соя солади. Ички ишлар ва хавфсизлик хизматининг, ички сиёсатга аралашуви демократик бошкарувни хавф остига куяди. Куплаб ривожланаётган давлатларда, авторитар хукуматлар азалдан демократияга асосланган мафкуралар фукаро тинчлигига рахна солади дея бахолаб, унга хамиша босим утказиб келишган. Демократия ва адолатли бошкарувга асосланган давлатларда, оммавий ахборот воситалари халк манфаати йулида хизмат килади хамда, маьлумотларни туплаш, текшириш ва таркатиш билан шугулланади.  
Узбекистонда Эркин матбуотга, амалдаги хукуматнинг мухолиф сайтларига ва “Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси”, “Америка овози” ва Би-Би-Си Умумжаҳон хизмати радиолари сайтларига чекловлар куйилган ва уларнинг мамлакат ичкарисида фаолият юритишига тускинлик килинмокда.
Ахборот  эркинлиги-фукаронинг билим савиясини оширади ва бошкарувни яхшилашга хизмат килади. АКШ да хам Узбекистондаги каби матбуот, хокимиятнинг 4-тармоги хисобланади. АКШда  конунлар ва инсон хакларининг устуворлиги, АКШдаги матбуот шаффофлигини таьминламокда ва АКШ нинг энг кучли хамда, энг демократик давлат булишида хизмат килмокда. Афсуски, Узбекистондаги матбуот эса-хукумат назорати остидаги пропаганда воситаси булиб колмокда. Давлат департаменти махаллий ва халкаро мухбирлар иштирокида, матбуот анжумани утказиб туради. Матбуот анжуманини нафакат АКШ фукаролари балким, бутун дунё ахли суньий йулдош антенаси ва интернет оркали куриши хамда, укиши мумкин. АКШ узининг дунё ахолиси олдида накадар очиклигини исботламокда. АҚШ қонунларига биноан, фуқаролар мурожаатларига ҳукумат ўз вақтида жавоб бериши талаб қилинган. Қўшма Штатларда федерал ҳукумат даражасида шаффофликка тааллуқли устувор қонун 1996 йилда қабул қилинган “Ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонун”дир. Ушбу “Ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонун”га биноан, “Хукумат ихтиёрида бўлган ҳужжатларга эга бўлиш учун, фуқаро талабнома билан мурожаат қилса ва бундай маълумот миллий хавфсизликка таҳдид солмаса, ҳукумат ушбу талабга жавоб беришга мажбурдир.”
АКШ  хукумати вакиллари хамиша , Узбекистонда кабул килинаётган демократик конун лойихаларини куллаб-кувватлайди. Лекин афсуски, Узбекистон ушбу конун лойихаларини амалга оширишда сусткашликка йул куймокда ёки бузмокда .  
“Хар бир инсон фикр ва суз эркинлигига эга. Жумладан, аралашувсиз мулохаза юритиш,маьлумот ва гоялар излаш, олиш ва хар кандай ахборот воситаси оркали узатиш хукукига эга 
                                                                      Инсон Хукуклари Умумжахон Деклоратсиясининг 19-банди. 
                                                                                 Хамраев Муслимбек.

Комментариев нет:

Отправить комментарий