понедельник, 2 сентября 2013 г.

АҚШ элчиси Жорж Кролнинг Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан йўллаган табриги

Америка Қўшма Штатлари халқи ва Тошкентдаги АҚШ элчихонаси номидан Ўзбекистон халқига мустақилликнинг 22 йиллиги муносабати билан самимий табрикларим ва энг яхши тилакларимни йўллайман.
22 йил аввал Ўзбекистон мустақиллигининг илк кунларидан эътиборан Қўшма Штатлар изчил равишда Ўзбекистон суверенитети ва мустақиллиги, шунингдек, унинг эркин, демократик ва фаровон давлат сифатида ривожланиши тарафдори бўлиб келмоқда. Қўшма Штатлар Ўзбекистон билан кўплаб муштарак масалаларни ҳал қилишда ҳамкор бўлиб ишлашни истайди ҳамда Ўзбекистонга айниқса минтақа хавфсизлигини таъминлашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик изҳор қилади. Мустақилликнинг 22 йили давомида Ўзбекистон ўз давлатчилигини мустаҳкамлашда кўп ишларни амалга оширди. Биз ўз иқтисоди ва жамиятини янада ривожлантириш ва кучайтиришга интилаётган Ўзбекистон халқи билан иш олиб боришдай имкониятни юксак қадрлаймиз. Барқарорликни ошириш, атроф-муҳит ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, хатардан холи ва тинчлик ҳукм сурган Марказий Осиё минтақасини барпо этиш каби масалаларда бизнинг Ўзбекистон халқи билан мақсадларимиз умумийдир.  
Ушбу қутлуғ айёмда энг илиқ табрикларимни қабул этинг. Ўзбекистон халқига тинчлик, бахт, мустаҳкам соғлик ва кўпдан-кўп қувончли онларни тилайман.
Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!

Комментариев нет:

Отправить комментарий