вторник, 1 октября 2013 г.

Пахта планини бажаришнинг эски усули

images (6) Бир ҳафтача олдин Каттақўрғонда дўстлар йиғинида қатнашдим. Йиғилдик, бир-биримиз билан сўрашдик, ҳасратлашдик, турли туман мавзуларда суҳбатлашдик. Суҳбат давомида мавзу айланиб пахта терими кампаниясига бориб тақалди.
Бу йил бизда ҳосилнинг чÿғи паст, ҳосилдорлик гектарига 15 центнердан ошмайди, деди оқдарёлик суҳбатдош.
Бизда бундан ҳам баттар, суҳбатни давом эттирди иштихонлик дÿстим.
Ҳамма бало агротехника қоидаларига амал қилмасликда, бизда ҳам аҳвол шундай, дея суҳбатга қÿшилди каттақÿрғонлик хонадон соҳиби.
Бу гапингизни сал изоҳлаб беринг, илтимос қилдим мен хонадон соҳибидан.
Ҳа энди, ерни шудгорлаш, алмашлаб экиш, пахтанинг чопиғи ўлда-жўлда. Чунки, кўпчилик Россия ва бошқа юртларга мардикорликка кетганлиги туфайли, ишчи кучи етишмайди. Ишчи кучи топилганда ҳам унинг меҳнатига яраша ҳақ тўланмайди, пахтага номигагина бир-икки марта сув қÿйилади. Пахта учун ажратилган кимёвий ўғитлар бошқа харажатларни қоплаш учун ижарачи полизчиларга ёинки томорқачиларга сотиб юборилади. Шуларнинг бари савил қолгур пахта агротехникаси, билмасангиз билиб қўйинг, деди сал кулимсираб.
Пахта ҳосилдорлиги бу йил кам бÿлса план нима бÿлади деган қÿшимча саволимга оқдарёлик дÿстимиз
Ўша ўзингиз билган, советлар замонидан қолган эски усулни қўлашадида, яъни режа амалда эмас қоғозда бажарилади, деди истеҳзоли кулиб.
Бундай усулни қўллаш аллақачон бошланган деди суҳбатга қўшилиб иштихонлик дўстим. Бизларда туман ҳокимлиги томонидан мактаб ўқитувчиларига уйма-уй юриб, ҳар бир ўқитувчи 25 хонадон соҳибидан ўз оила аъзолари билан пахта теримида қатнашиб, ҳокимлик томонидан кўрсатилган килограмм пахтани териб бериш мажбуриятини ўз зимммасига олишлиги ҳақида тилхат олиб келиш топшириғи берилган. Ўша тилхатда хонадон соҳибининг паспорт рақами ҳам кўрсатилган бўлиши шарт. Агарда ўша оила тилхатда кÿўрсатилган килогарамм пахтани териб бера олмаса, ўз пулига сотиб олиб беришга мажбур қилинади.
Пахта экилмайдиган Тайлоқ туманидан келган суҳбатдош уларда ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари ўн кундан пахта теримига сафарбар қилинаётганлиги, агарда пахта теримида кимдир бирор бир сабабга кўра қатнаша олмаса, 300 минг сўмдан 500 минг сўмгача пул тўлашга мажбур қилинаётганлигини куйиниб сўзлаб берди.
Ўқитувчиликдан нафақага чиққан жомбойлик отахон ўзи яшайдиган туманда экилган пахта давлат  режасига кирмаслигини, лекин уни экиш, парваришлаш ва йиғиб-териб олиш ишларига муносабат ҳамма жойдаги каби эканлигидан гапирди.
Хулласки, Самарқанд вилоятида пахта йиғим-терими шу кунларда айни «қизғин» паллада!
ЎХҲнинг Самарқанддаги мухбири.
2013 йил, сентябр

Нукус: Ало, пахтадан қочиш устамасини тўлаб қўйинг

Нукус педагогик коллежининг икки ўқувчиси пахта теримидан қолишгани ҳақи учун 270 минг сўмдан тўлашди, энди эса уларга тағин 30 минг устама тўлашлари кераклигини айтиб қўнғироқ қилишмоқда.

Ҳар бир ўқувчи, уларнинг сўзларига кўра, коллеждаги ўз кураторларига 270 минг сўм (100 АҚШ доллари)дан берган.

Мажбурий пахта теримидан қолишнинг дастлабки нархи, уларнинг сўзларига кўра шунча бўлган. Бироқ, маълум бўлишича тарифлар ошган.

Эндиликда, қизларнинг айтишича, уларнинг куратори уларнинг уйларига телефон қилиб коллежга тағин 30 мингдан олиб келишлари кераклигини айтмоқда. Янги ставка, маълум
Бу ҳали ҳолва, Нукус давлат университетида нархлар 600-700 мингга кўтарилган, ўқув муассасанинг мақоми қанча баланд бўлса, "тариф" ҳам шунча юқори"
Нукус педколлежи талабалари
бўлишича, 300 мингга кўтарилган.

Қизлар, пахтага бориш ўрнига пул беришни афзал билган ёлғиз улар эмасликларини айтишади.

Гуруҳларида, уларнинг сўзларига кўра, 30 одам ўқийди, пахтага эса фақат 10 таси чиқмоқда, қолганлар эса пул эвазига бундан озод этилишган.

Журналистнинг: ҳамма пулни гуруҳ кураторининг ўзи олиб қоладими? деган саволига - улар кулиб, куратор коллеж директори ёки яна кимлар биландир бўлишса керак, дея тахмин қилишади.

“Бу ҳали ҳолва, - қўшимча қилади қизлар, - Нукус давлат университетида нархлар 600-700 мингга кўтарилган, ўқув муассасанинг мақоми қанча баланд бўлса, "тариф" ҳам шунча юқори.

Сентябрнинг бошида Ўзбекистон таркибига кирувчи Қорақалпоғистон республикасида, пахта териш мавсуми бошланди, одатдагидек кўплаб талаба ва ўқувчилар, 2-3 ойга ўқишни унутиб пахта теримига кетишади.

Айни пайтда, пахта теримчиларини жойлаштириш учун мўлжалланган шароитлар жуда расво.

Элементар яшаш шароитлари йўқ, талабалар яшайдиган хоналар, одатда совуқ, иситилмайди, айни пайтда ҳаммаси учун талабаларнинг ўзлари тўлашларига тўғри келади: чироқ, газ, сув ва талабанинг овқати ҳам ночор – одатда қайнатилган макарон.

Нукусдаги оилалар, уларнинг фарзандлари пахтадан хамиша соғлиқларини йўқотган, шамоллаган, ошқозон касаллликларига учраган ҳолда қайтишади, уларни даволашга анча вақт ва пул кетади.

Пора бериб, болани уйда қолдир.

Uznews.net

Самарқанд — сен пахтакорликка ёзилдингми? Ҳамма пахтага!

Самарқанд фронт ортини эслатади. Автобуслар колоннаси, кўч-кўронини кўтарган оломон, пахтага кетишаяпти, кетишаяпти...

«Кеча ўғлимни пахтага кузатдим, - дейди Самарқандлик таксист, - телефонда гаплашдик, етиб боришибди. Уларни қишлоқдаги уйга жойлаштиришибди, “раскладушка”ларнинг кераги бўлмабди»

Тахминан шундай гапни ҳар бир хонадон, иш жойи ва Самарқанднинг бир нечта одам йиғилган ҳар бурчагида эшитиш мумкин.

Бу йилги пахта терими мавсуми бутун шаҳарни қўзғатди. Ҳукумат қарорига кўра теримга жўнатилиши керак бўлганлар кетди, - шаҳарда қолганлар эса, жамоат транспорти, шифокорлар, мактабларда ўқитувчилар йўқлигидан, пахта ўлпони йиғиш ташвишларидан қийналишмоқда.

Ота оналардан бири, унинг боласи ўқийдиган мактабда, жисмоний тарбия, меҳнат ва мусиқа дарсларини бекор қилишганини айтади, чунки бу дарс муаллимларини пахтага жўнатишган.

Ота оналар мажлисида, дейди у, синф раҳбари, Самарқанддаги ҳар бир мактаб, 10-12 ходимини далага, ҳосил терими якунига қадар ётоғи билан жўнатиш ҳақида ҳукумат буйруғини олганлигини билдирган.

Бундан ташқари, ота оналарни ўқитувчиларни зарур озиқ-овқат заҳираси
Таассурот шундайки, ҳаммат пахтакор бўлиши керак, агар пахтага чиқа олмасанг, бошқача ёрдаминг тегсин – пул бер."
Cамарқандлик
билан таъминлашга мажбурлашмоқда.

“Иш абсурдгача бориб етди, - дея изоҳлайди ўқувчининг онаси. - Ҳар бир синфдан уч-тўрт банка консерва ёки бўлмаса пакетланган шўрва, пахта даласига, ўқитувчиларга жўнатилиши керак экан.”

Самарқанддаги боғча мудираси бўлиб ишловчи аёл, бунга қўшимча қилиб, унинг коллективида 30 одам ишлашини, ҳукумат шунинг чорак қисмини пахтага жўнатишни талаб қилмоқда.

“Қандай қилиб биз, болаларга қараш, уларни боқиш ва ҳоказоларни амалга оширишимиз мумкин”, - дейди у.

Пахтага бормаган бошқаларнинг аҳволи ҳам яхши эмaс, дейди самарқандлик кузатувчи.

Масалан, ўқитувчилардан “пахтакорларни қўллаб қувватлаш фонди”га деб, 100 минг сўмдан йиғиб олишди.

Соғлиғи ёмонлиги ҳақида справкаси бор ўқувчиларни, маҳаллий нашлрларга обунага бошқалардан кўра кўпроқ пул беришга мажбурлашмоқда.

“Таассурот шундайки, ҳаммат пахтакор бўлиши керак, агар пахтага чиқа олмасанг, бошқача ёрдаминг тегсин – пул бер”, - дея изоҳлайди кузатувчи.

Айни пайтда, барча мажбурий теримчилар, агар далада халқаро кузатувчи пайдо бўлса ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақида йўриқнома олишмоқда.

Самарқандлик яна бир онанинг айтишича, унинг лицейда ўқувчи қизи, агар ундан нимага пахта тераяпсан ёки кўча супураяпсан? - дея сўрашса, ўз хоҳишим билан қилаяпман, ватанимга ёрдам беришни истайман, дея жавоб бериши ҳақида тавсия олган.

Айни пайтда ота оналарнинг ўзлари ҳам, аллақандай анкета тўлдиришган, мазмунига кўра унда, болаларининг пахта теришини уларнинг ўзлари исташлари билдирилган.

Гарчи ўқувчилар парталарда ўтирган бўлсаларда...

Ўтган ҳафтадан буён Ўзбекистонда Халқаро меҳнат ташкилоти ХМТ кузатувчилари иш олиб бормоқда.

Уларнинг Ўзбекистонга ташрифи, мамлакат пахтачилигида болалар меҳнати муаммоси бўйича ХМТ экспертизасини талаб қилган қатор ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг узоқ давом этган лоббиси натижасида амалга ошди.

Мамлакатда ХМТ кузатувчилари борлигини ҳозирча кўпчилик фаоллар пайқашгани йўқ, бироқ самарқандлик кузатувчининг сўзларига кўра, уларнинг текшируви аллақачон натижасини бермоқда.

Бу йил илк бор коллеж ва лицейларнинг биринчи курс ўқувчиларини пахтага олишмади, шунингдек қишлоқ мактаблари ўқувчилари ҳам парталарида қолишмоқда.

Бироқ болаларининг далада йўқлиги, уларнинг ота оналари елкасига оғир юк бўлиб тушмоқда, дея қўшимча қилади у.

Агар илгариги йилларда Самарқанддаги кўплаб соҳа ишчи хизматчиларини пахтага фақат дам олиш кунлари олиб чиқишган бўлишса, эндиликда автобуслар, “пахта қуллари”нинг навбатдаги бўлагини олиб кетиш учун уларнинг офислари олдида ҳар куни турибди.

Uznews.net

Жиззах коллежлари - пахтадан қочиб қутулолмайсан

Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятидаги коллеж ўқитувчилари, агар ўқувчилар пахтпа даласига чиқмаса уларни турма кутишини айтишмоқда.

Жиззах вилоят коллежлари пахта теримига отланишди.

19 сентябр куни пахтага кетган Жиззах ҳуқуқшунослик коллежида 700 одам ўқийди. Ўқувчи ва ўқитувчилар 13А совхозига олиб борилган, уларга кунига 60 кг пахта норма қилиб белгиланган.

20 сентябр куни Жиззахнинг 2-сон лицейи талабалари далага отланишди, 15-17-ёш йигит қизларДўстлик туманида пахта теришади.

21 сентябр куни вилоятнинг Мирзачўл туманига, саноат техникуми сафарбар қилинди.

Сўнгги ўқувчиларни олиб чишаётганларида, ўқувчилар ҳисобини қилиб бера олмасликдан қўрқаётган, асабий ўқитувчиларни кўриш мумкин.

Улар ҳар бир кечикаётган болага телефон қилишга уринар, гўшакка қараб, ким агар пахтага бормаса, ўзини ўқишдан ҳайдалган дея ҳисоблаши, ҳужжатларини олиб кетиши мумкинлигини айтиб қичқиришарди.

Айрим ота оналар болаларини келаси куни олиб келишлари мумкинлигини айтишганида эса, домлалар йиғлагудек бўлиб, ўқувчиларнинг келмаслиги улар учун турмани тайин қилишини айтишади.

"Бошлиқларимиз
Пахта пайтида Жиззах вилоят йўллари беркитилмоқда
бизга панжара ортига жўнатишларини айтишади", - дейди ҳаяжон билан саноат коллежи муаллимаси.

Шароитлари яшашга мутлақо яроқсиз ерга бориб қолган айрим болалар, ота оналари уйга олиб кетишларини айтиб қўнғироқ қилишган.

Шу тарзда саноат коллежи талабалари, 20 сентябрдан пахтага олиб чиқишгани, шароитлар расво эканини айтишади.

Водопровод суви йўқ, сувни очиқ ариқлардан олиб келишга тўғри келади, кўпларда ошқозон ва ичак касалликлари авж олган. Овқатнинг сифати расво, кўплар ейишдан бош тортишади, натижада ҳолсизланиб қолишади ва кунлик пахта нормасини адол қила олишмайди.

Ёшларни уриб, сўкиб ишлашга мажбурлашади. Айрим ўқитувчилар эса, теримнинг сусайгани учун уларни турмага ташлашлари мумкинлигини айтиб зорланишади.

22 сентябр куни, болаларининг зорига ортиқ чидай олмай, айрим ўқувчиларни олиб кетгани ота оналари келишди. Ўқитувчилар биланқаттиқ жанжалдан сўнг, айримлар қизлари ёки ўғилларини олиб кетишга муваффақ бўлди.

Бироқ талабалар - пахта кўргиликларии бошига тушган ягона одамлар эмас.

17 сентябр куни эрталаб соат олтидан Жиззахнинг “Ором” бозори яқинида, 50 нафарча милиционерлар, тахминан 200 тача мардикорларни ўраб олиб, куч билан автобусга итариб тиқиб пахтага олиб кетишган.

Пахтакорларни олиб кетиш учун Жиззах вилоят ва Жиззах шаҳрининг асосий трассалари ёпилган, шунингдек, ҳайдовчиларни ёки пассажирларни тутиб пахта теришга мажбурлашмоқда.

Эндиликда, пахта даласида турли одамларни учратиш мумкин, эмизикли боласи бор оналарни ҳам кўриш мумкин, болалар нафақасини бермай қўйиш билан қўрқитиб уларни ҳам далага олиб чиқишган.

Uznews.net

ЮНИСЕФ Ўзбекистон далаларда ўқувчиларни кўргани йўқ

БМТ болалар жамғармаси Ўзбекистон ҳисоботини тасдиқлади, унинг вакиллари 2012 йилги пахта терими мавсумида далаларда ўқувчиларни кўришгани йўқ.

ЮНИСЕФ матбуот хизмати вакили Жон Будд (John Budd) Uznews.netнинг саволларига жавоб бераркан, ўтган йили унинг жамғармаси ходимлари Ўзбекистон пахта далаларида текширув ўтказганлигини билдирди.

“ЮНИСЕФ кузатув олиб борди, коллеж ва лицейларнинг (16-17 ёш) ўқувчилари оммавий тарзда пахта далаларидаги бир ҳафталик ишларга сафарбар қилингани аниқланди", - дея жавоб берди Будд.

Бироқ бу ёш теримчилар орасида, дейилади унинг жавобида, тўққизинчи ва ундан кичик синфларнинг ўқувчилари бўлишмаган.

Айни пайтда БМТ болалар жамғармаси вакили, унинг ташкилоти ўзбек мактаб ўқувчилари 2012 йили пахта теримига жалб этилмагани ҳақида ҳисобот ёки баёнот бермаган.

Шунга қарамай, обрўли ташкилотнинг асосий ҳулосаси, улар вакилларининг ўтган йили далаларда мактаб ўқувчиларини кўрмаганлиги, Ўзбекистон ҳукуматига ёқиб тушди.

19 сентябр куни Женевада ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий ҳисоботи бўйича маърузасида, ЮНИСЕФ ҳулосаси ўзбек ҳукуматига қарши болалар эксплуатацияси ҳақидаги айбловлар асоссиз эканига далил сифатида кўрсатилди.

Бунда Швейцариянинг Халқаро меҳнат ташкилти (ХМТ) миссиясини қабул қилиш тавсиясига қарши унда тасдиқланадики:

“ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2012 йили ўтказган мониторинг маълумотлари, пахта теримига мактаб ўқувчиларининг жалб этилмаганлигини кўрсатди”.

ЮНИСЕФдан қилинган иқтибосни, агар ташкилот
Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидаги мактаб ўқувчилари 2012 йилги пахта теримида; ЎҲА
матбуот-хизматининг тасдиғича, бу ҳақда ҳеч қандай ҳисобот ва баёнот бермаган бўлса, Саидов қандай қўлга киритгани ҳақидаги савол эса ҳозирча жавобсиз қолмоқда.

Лола Каримова ҳимоясида

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси шубҳали масалаларда Ўзбекистон режимини қўллаган ҳолати биринчи бор бўлаётгани йўқ.

2011 йилнинг баҳорида, ўзбек президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Парижда Rue89 француз нашрини, уни "диктаторнинг қизи" дея атагани учун судга берганди. Ўшанда уни Тошкентдаги ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО ва Европа Уйи ташкилотлари ҳимоя қилиб чиққан эди.

Каримованинг француз журнаистларига қарши даъвоси бўйича судга тақдим этиш учун берилган тавсифномани ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбари Жан-Мишель Дельмотт (Jean-Michel Delmotte) берган.

У жумладан, Лола Каримовага "чуқур эҳтиромини билдириб" унга тегишли Болаларни ижтимоий адаптация қилиш миллий маркази (БИАҚММ) болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатишга муҳим ҳисса қзшаётганини ёзган.

ЮНИСЕФнинг Каримова билан ҳамкорлиги, Дельмотта сўзларига кўра, 2005 йили бошланган. Шундан буён муҳтож ва ногирон, етимлар ва тарбияси қийин болалар ҳимоясига бир қанча лойиҳалар амалга оширилган.

Мактуб якунида ЮНИСЕФ вакили президентниг қизи очган марказ билан келгусида ҳам ҳамкорлик қилишга умид билдирган.

Ўқувчилар далаларда бўлишган

Ўзбекистон Ҳуқуқ Ҳимоя альянси (ЎҲА) лидери, ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева, ўтган йили мактаб ўқувчиларининг далага олиб чиқилишига оид бир қанча ҳолатларни аниқлаганини билдиради.

Мисол учун у, 22 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги "Беш калта" қишлоғига борганида 70-сон мактаб ўқувчиларининг ўқитувчилари билан бирга пахта тераётганини кўрган.

Теримчилар орасида кичик синфларнинг ўқувчилари ҳам бор эди, дейди Урлаева, пахта терими чоғида ўқитувчиларнинг ҳам бўлгани, болаларнинг ўз хоҳишлари билан далага чиққанлигини инкор этади.

2012 йили ўқувчиларнинг пахта далаларига олиб чиқилгани ҳақида, Ўзбекистоннинг Жиззах ва Самарқанд вилоятлари фаоллари ҳам хабар беришган.

Айни пайтда улар ҳукуматнинг болалар ёрдамисиз пахта ҳосилини йиғиб олишга уринишганини тасдиқлашган, бироқ пахта мавсуми якунида, совуқ кунлар бошланишига оз вақт қолганида, чидамасдан, ўқувчиларни оммавий тарзда далаларга олиб чиқишган.

Uznews.net

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячисини корея кузатувчиларидан яширишган

25 сентябр куни, Жиззах вилоятида пахтачиликдаги болалар муаммоси бўйича Корея кузатувчилар бўлишгани боис, ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаев уй қамоғида қолди.

Жанубий Кореянинг икки ташкилоти “Корпорация ҳамма учун” ва “Жамоат манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокатлар ассоциацияси” вакиллари Ким Мин, Ким Жонг, Ким Сэ ва Ли Ил яқинда Жиззах вилоятида бўлишди.

Улар пахта ҳосилини териб олишда болалар эксплуатацияси муаммоси мавзуи юзасидан мониторинг ўтказиб, бу мавзу юзасидан Жиззах фаоллари билан ҳам суҳбатлашишн исташди.

Уларнинг ташрифи жиззахлик фаол ва ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Партаев уйининг назорат остига олинишига сабаб бўлди.

25 сентябр эрталаб саҳардан унинг уйи фуқаролик кийимидаги номаълум шахслар томонидан қуршовга олинди. Уларнинг борлиги туфайли Пардаев уйидан чиқа олмади, демак эмин эркин, далага бориб делегация вакиллари билан учрашишга имкони бўлмади.

Кечқурун соат 21:40 ларда Корея кузатувчиларининг ўзлари Пардаевнинг уйига келишди ва у билан учрашишга муваффақ бўлишди.

Бироқ улар кетишлари биланоқ, Пардаевларникига фуқаролик кийимидагилар келишди ва уни қаёққадир суҳбатга олиб кетишди, манба қаерга олиб кетганини маълум қилмаган.

Унинг, корея делегацияси билан бўлган суҳбат тафсилотларини очиқлашга ҳаққи йўқлиги уқдирилган.

26 сентябр куни эрталаб Пардаевлар уйини 15 тача одам кузатиб турган.

2012 йилги пахта мавсуми пайтида Пардаев асоссиз равишда 15 суткага қамалган эди. Бу ҳукуматнинг пахта терими вақтида фаолни изоляция қилиш усули эди.

Uznews.net

Жиззахда пахтага чиқмаслик ҳақини белгилашди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида катталар ва болалардан пахта теримига чиқиш ёки унинг ҳақини тўлаш талаб қилинмоқда.

Жиззах вилоятининг ёш болали ота оналари август учун болалар нафақасини ололмаслик муаммосига дуч келишмоқда.

Қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари Жасур Йўлдашев ва Дилноза Сангировалар, шикоят қилган одамларнинг уйларига бориб, уларга пахта теримида қатнашган тақдирдагина уларга
Агар пахтага чиқсаларинг нафақа бўлади, агар қўлингиздан келмаса, унда ўринларингга одам ёлланглар"
Қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари
нафақалари тўланишини билдиришган.

“Агар пахтага чиқсаларинг нафақа бўлади, агар қўлингиздан келмаса, унда ўринларингга одам ёлланглар”, - дея билдиришган қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари.

Улар шунингдек пахта теримидан қолишнинг ягона йўли - оиланинг ҳар бир катта аъзоси учун 150 минг сўм (55 АҚШ доллари атрофида) тўлашни таклиф этишган.

Бошқа оилаларга бориб улар, болалар нафақаси аллақачон пахта мавсуми учун олингани, оналар уни олишдан умидвор бўлмасликларини билдиришган.

Шунга ўхшаган ҳолатлар, - пахтага чиқмаслик учун товон тўлаш таклифлари Ғаллаорол тумани ўқув муассасаларида ҳам янграмоқда.

6 сентябр куни тиббиёт коллежида ота оналар мажлиси бўлган, унда ота оналарга фарзандларининг пахтага чиқишини 100 фоиз таъминлаш мажбуриятини қўйишган, дейди унда бевосита иштирок этганлар.

Агар қайсидир ўқувчининг пахтага чиқишга соғлиғи тўғри келмаса, бу оилаларга 600 минг сўм (220 АҚШ доллари) келтиришни буюришган.

Uznews.net