вторник, 1 октября 2013 г.

Жиззахда пахтага чиқмаслик ҳақини белгилашди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида катталар ва болалардан пахта теримига чиқиш ёки унинг ҳақини тўлаш талаб қилинмоқда.

Жиззах вилоятининг ёш болали ота оналари август учун болалар нафақасини ололмаслик муаммосига дуч келишмоқда.

Қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари Жасур Йўлдашев ва Дилноза Сангировалар, шикоят қилган одамларнинг уйларига бориб, уларга пахта теримида қатнашган тақдирдагина уларга
Агар пахтага чиқсаларинг нафақа бўлади, агар қўлингиздан келмаса, унда ўринларингга одам ёлланглар"
Қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари
нафақалари тўланишини билдиришган.

“Агар пахтага чиқсаларинг нафақа бўлади, агар қўлингиздан келмаса, унда ўринларингга одам ёлланглар”, - дея билдиришган қишлоқ фуқаролар йиғини вакиллари.

Улар шунингдек пахта теримидан қолишнинг ягона йўли - оиланинг ҳар бир катта аъзоси учун 150 минг сўм (55 АҚШ доллари атрофида) тўлашни таклиф этишган.

Бошқа оилаларга бориб улар, болалар нафақаси аллақачон пахта мавсуми учун олингани, оналар уни олишдан умидвор бўлмасликларини билдиришган.

Шунга ўхшаган ҳолатлар, - пахтага чиқмаслик учун товон тўлаш таклифлари Ғаллаорол тумани ўқув муассасаларида ҳам янграмоқда.

6 сентябр куни тиббиёт коллежида ота оналар мажлиси бўлган, унда ота оналарга фарзандларининг пахтага чиқишини 100 фоиз таъминлаш мажбуриятини қўйишган, дейди унда бевосита иштирок этганлар.

Агар қайсидир ўқувчининг пахтага чиқишга соғлиғи тўғри келмаса, бу оилаларга 600 минг сўм (220 АҚШ доллари) келтиришни буюришган.

Uznews.net

Пахта инқилоби - Каримов пахтасини барбод қил!

 

Ўзбекистонда инқилоб пахта майдонларидан бошланиши керак. Инқилобчилар эса, - мен қул эмасман дея айта олувчи ҳар бир пахтакор бўлиши керак. БИЗ ҚУЛЛАР ЭМАСМИЗ!

Галима Бухарбоева

Ўзбекистонни пахта қуллигига солишмоқда.

Мамлакатда юз бераётган ҳолат, нафақат постсовет ҳудуди, балки энг иқтисодий қолоқ Осиё ва Африка мамлакатларидан ҳам баттар.

Ҳатто Бангладеш ва Сомалида ҳам - қуллик ўтмишда қолган. Қашшоқлик эзаётган бангладешликларни бепул меҳнатга мажбурлаш мумкин эмас, ҳеч бир виждони қийналмай ўлдириш учун ўт очаётган Сомоли исломчиларининг ҳам бунга қудрати етмайди.

Ўзбекистон қулдорлик тузуми асоратлари сақланган феодализм сари қуламоқда, бироқ мамлакат сирти, Буюк келажак сари интилаётган мувафақиятли мамлакат кўринишидадир.

Аввал коммунист, кейин президент ва диктатор, бугунги кунда мустабид, феодал ва қулдор бўлган Ислом Каримовнинг 24 йиллик ҳукмдорлиги бунинг учун етарли бўлди.

Бугун 30 миллионлик мамлакатнинг ҳар бир фуқароси, ўз ҳшароити, шахсий ҳолати ва истагидан қатъий назар, мабурий пахта теримига жўнатилиши мумкин.

Вилоятларда одамларни мажбурий пахта тердириш учун болалар нафақаси, пенсияларини бермаслик, электр ва газни ўчириб қўйиш, уйларига милиция ва маҳалла фаолларини жўнатиш усулларини қўллашади.

Бутун мамлакат бўйлаб шифохона ва поликлиникалар шифокорларсиз қолмоқда, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа жумладан ҳусусий муассасалар ҳувиллаб қолган.

Аллақачон пахта мавсуми, қонли ўзбек пахтаси қурбонларини ҳисобга олиш бошланди. Ўтган ҳафтада, у ўзининг юмшоқ бағрида олти яшар Амирбек Раҳматовни бўғиб ўлдирди.

Бухоро вилоятидан бўлган болакай прицепда пахтани қучиб ухлаб қолган, теримчилар унинг устига теримнинг янги ҳосилини тўкишларини, уни кўмиб, бўғиб ўлдиришларини сезмаган, дея хабар беради "Озодлик" радиоси.

Бу пайтда унинг онаси далада ишлаган, эҳтимол уни ҳам, унга жуда зарур бўлган нафақасини бермаслик дағдағаси билан пахта теришга мажбур қилишган...

Ва бу, мустақил матбуот орқали ошкор қилинган илк қурбон эмас, улар кўпроқ, анча кўпроқ.

УЖГ исканжасида

Нима учун миллионлаб одамларни таҳдид остида пахта теримига мажбурлаш Ўзбекистонда мумкину, Бангладеш ва Сомалида мумкин эмас?

Гап шундаки, бу ерда камбағал ва ҳуқуқсиз аҳоли бадавлат ва қуролланган, бунинг устига ЕИ, АҚШ, Россия ва Хитой кўмагидан фойдаланаётган режимга қарши туради.

Каримов ва унинг кучишлатар тизилмалари нафақат ўз мамлакатини назорат қилади, балки назорат тизгинини ҳар бир фуқаро, ҳатто мактабларнинг биринчи синф ўқувчиси бўйнига ташлаган.

Режим бу тизгинларни силташ учун барча - моддий, инсоний, ҳарбий ва техник заҳираларга эга эканлигини бир неча бор исботлаган.

Халқаро Бўҳронлар гуруҳидан бўлган Роберт Темплер ўзининг 2006 йил берган интервьюсида, каримов режими ҳақидаги саволларга жавоб бераркан, ўйланиб туриб: “бу ҳукумат эмас - мафия” дея жавоб берган.

У таассуф билан, Андижондаги 2005 йилнинг 13 майидаги отув, аслида бу мафияни кучга миндирганини айтган.

У миллионлаб ўзбек фуқароларига, БТРлар қанчалик тезкор тарзда гапга кирмаганларнинг, энг ёмони уларнинг яқинлари болаларининг таналарини бурда-бурда қилиши мумкинлигини, ва Каримов, "ўт оч" дея буйруқ бераркан, қалтирамаслигини кўрсатди.

АҚШнинг бошқа бир таниқли эксперти ва таҳлилчиси, Harper’s журнали муҳаррири Скотт Хортон каримов ҳукуматини - “дунёдаги энг улкан оилавий корхона”га қиёслайди.

Собиқ британия элчисининг берган баҳоси эса дипломатик янграйди - “клептократия”.

Сизнинг ва бизнинг мамлакатимизда юз бераётган воқеаларни мушоҳада қилар, гапирар ва таҳлил қиларкан, ҳамиша айни шу аниқ ва тўғри баҳолардан келиб чиқмоқ керак.

Бизнинг ватанимиз уюшган жиноий гуруҳ томонидан босиб олинган, унинг бошчиси Ислом Каримовдир.

Улар ҳокимиятнинг энг чўққисигача чиқишган бандитлардир, пинак бузмай милицияга, прокуратурага ва армияга буйруқ бера оладиган мафиядир.

Улар оддий одамлар устидан мутлақ ҳукмронлик ўрнатиш, уларнинг меҳнатидан виждонсизларча фойдаланиш, жазосиз эксплуатация, зўровонлик ва ўлдириш учун кучишлатар тизимларни ўзига ўхшаганларга айлантиришди. .

Мафия пул қилади

2013 йил "оқ олтини"ни олишга каримов режими бор очкўз имкониятлари билан интилмоқда.

Мамлакатдан пул сиқиб олиш - каримов режимининг асосий мақсадидир. Унинг қизлари Гулнора ва Лоланинг турмуш тарзи, уларнинг бутун дунё бўлаб сотиб олаётган қўзғалмас мулклари нархига назар соларкан, бутун бошли ҳосил камлик қилишига амин бўлиш мумкин.

Мафиозадагилар 2013 йил ҳосили учун ўтган йили шартнома тузиб қўйишган.

Бир неча ойдан буён у, октябрга мўлжалланган IX Халқаро пахта ярмаркаси импортерларини, маҳсулотини кўрсатиш учуч ўзига чорлаб келади.

Каримов УЖГ учун чекинадиган жой қолмаган. Тезлик авжида, ваъдалар берилган, иштаҳалар қутурган, чўнтакни қаппайтириш заруратга, ўз халқидан жирканиш эса - касаллик даражасига айланган.

Бу вилоятлардаги фаолларнинг: нима учун ҳукумат ўзини бундай тутмоқда, аҳир мамлакатда Халқаро меҳнат ташкилотлари кузатувчилари борку?!, - деган саволига жавобдир.

Нима қилмоқ керак?

Мафия шафқатсиз. АҚШ ва Италия тарихидаги энг ашаддий мафиозлар, душманлари ёки унга дўст бўлмаганларни ўз қўли билан ўлдириши, масалан ҳамманинг кўзи олдида савалашлари билан шуҳрат қозонишган.

Якка ҳолда қаршилик кўрсатиш фойдасиз, чунки исёнкор шу заҳоти аниқланади ва жазоланади.

Каримов режаларини барбод қилиш учун биргаликда фаолият олиб бориш керак. Ва мамлакатдаги ҳар бир фуқаро - мажбурий пахта теримчисининг янги норозилик шиори - мен қул эмасман. Биз қуллар эмасмиз, бўлиши керак.

Пахта теримида иштирок этишга мажбурлаш - уларнинг шароити, билими, эътиқоди ва миллатидан қатъий назар мамлакатнинг барча фуқароларини бирлаштириш учун энг қулай фурсатдир.

Ҳеч ким қул бўлишни истамайди. Бепул пахта теришни истамайди. Ва бу фурсатдан мухолифат лидерлари фойдаланишлари лозим.

Эркин инсон - қуллик кушандасидир. Ўзини қул дея ҳисобламайдиган инсон, Каримов мамлакатда ўрнатмоқчи бўлаётган тизимни парчалайди.

Ўзбекистонлар пахтадан воз кечмоқлари керак. Бас у, дунёда қадрланадиган “олий сифатли тола” олмасин, бас у қонга ботган "оқ олтин" олсин.

Мен пахтани барбод қилишни таклиф этаман. Дала ичкарисига, ҳеч ким кўрмайдиган жойга бориб, унга тупуриш, устига сийиш, аҳлат ва қум аралаштириш керак.

Ва бу ишни ҳар бир иш кунида қилиш, шу билан ҳар ким ўзининг Ислом Каримовнинг қули эмас - эркин инсон эканини намойиш қилиши керак.

Галима Бухарбоева - Uznews.net бош муҳаррири

«Шут me»: Cергей Наумовнинг айби нимада эди?


 


Ўзбекистон ҳукумати Хоразмдаги ягона мустақил журналистга нега ҳужум қилишди, нимага уни яширишмоқда? - дея мушоҳада юритади «Шут me» экспертлари.

«Шут me» жамияти иштирокчиларининг янги учрашув душанба куни, Наумовнинг қаердалиги ва аниқ нима учун ушлангани номаълумлигича қолаётган пайт ёзиб олинган.

Айни пайтда, у ерда айтилган мулоҳазалар бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.

Шундай қилиб, хоразмлик журналистнинг таъқиб қилиниши мавзуни унинг тошкентлик ҳамкасблари: Василий Марков, Феруза Хошимхонова ва кинорежиссер Олег Карповлар мушоҳада қилишади.

Карпов: «Яқиндагина биз, журналистларнинг ҳамма иши жойида экани ҳақида гаплашгандике…»

Марков: «Кўз тегди шекилли?»

Карпов: «Йўқ, шунчаки, биз нимаики гапирмайдик, кейин буни амалда қўллашади».

Марков: «Камчиликларини тузатишади».

Карпов: «Ҳа, бу сафар ҳам тузатишаяпти, устига устак жуда фаол тарзда».

Марков: «Балки, шундайдир, барибир ҳаммаси чиппакка чиқмайдими? Чунки ҳаммаси қандайдир қўпол ва болталанган. Ҳақиқатга яқинроқ айблов ўйлаб топишса бўлардику. Наумовнинг бунга нима даҳли бор?»

Хошимхонова: «Мен ҳам шуни айтаман, шундай баҳона ўйлаб топиш кеакки, одамлар ишонишсин».

Карпов: «Ҳақиқатан ҳам, академияда уларни нимага ўқитишган, яъни – уларнинг креатив муҳаррирлари йўқ. Ғоя бўйича, академияда қандайдир мастер-класслапр ўтказилиши, қайсидир муҳаррирлар, нимани ўйлаб топиш мумкин, қайсиниси мумкин эмаслигини тушунтириши керак. Масалан 71-ёшли Чориевнинг жинсий тажовузи…»



Хошимханова: «Мени кўпроқ ўйлантираётган ва ташвишга солаётгани: буларнинг, ҳукумат томонидан ҳар куни бўлаётган, сўз эркинлиги беринг, камчиликларни, ҳуқуқбузарликларни танқид қилинг деган чақириқлар фонида кечаётгани – ахир бунақа бўлмайдику, йигитлар?..»

Марков: «Бу ерда ҳатто сўз эркинлиги ҳам эмас – мана, Сергей кимнингдир тақинчоғини юлиб олди, ўғирлади дейишаяпти, ҳатто шу бемаънигарчиликни ҳам нимага нормал ҳолатда маълум қилишмайди, қаерда у, нимада айблашаяпти? Бу ҳар қандай нормаларнинг - жиноий процессуал бўлсин, барча имзоланган халқаро битимлар бўлсин, умуман барча нормаларнинг қўпол бузилишидир».

Карпов: «Менимча, ҳукумат атай ўзининг пофигизмини ва нормаларни писанд қилмаслигини намойиш қилаяпти. Бироқ биз ҳам ҳукуматга нисбатан шундай муносабатда бўлишимиз мумкин… Агар ҳукумат қонунларга нафрат билан қараса, нима учун биз унга қарашимиз керак?»

Марков: «Чунки бизнинг бошимиз узра адлия қиличи осилиб турибди, уларникида осилиб тургани йўқ. Уларнинг ўзлари уни осиб қўйишган, истаса ипини қирқишлари мумкин. Бизда эса бу имкон йўқ, шунинг учун биз эҳтиёт чорасини кўришимиз керак, ҳеч бўлмаса…»

Карпов: «Қилични душман қўлидан тортиб олиш керак, тўғрими?»

Хошимхонова: «Бироқ журналист – бу шундай касбки, қонунга рниоя қилишни тоқозо қилади».

Карпов: «Бир дақиқа – агар ҳукуматнинг ўзи, ҳамма қонунларни ёзиб қўйган бўлса, ва ўзи амал қилмаса, нимага ҳамма қолганлар, мамлакатнинг бутун аҳолиси бу қонунларга амал қилиши керак, мен шуни тушунмайман».

Марков: «Менимча, бу дегани, биз қонунга амал қилмаслигимиз керак дегани эмас, биз уларни ўзлари ёзган қонунига амал қилишларига мажбур қилишимиз керак. Биз ҳозир анархия бўлиши ҳақида гапираяпмизми ёки ҳуқуқий давлат ҳақидами?»

Карпов: «Менга, масалан, уни бузиш менинг ҳаёлимга ҳам келмайди, чунки, давлат қонунларидан ташқари, умуман мен тупурганман бунга, аҳлоқ қонунлари бўйича яшайман, улар ҳукумат қонунларининг қаеридадир ёзилган, қаеридадир ёзилмаган.

Нима қонуний нима қонуний эмаслигига келсак… масалан, қонунан валютани алмаштириш керакми йўқми? Аҳлоқий нуқтаи назардан – мутлақо қонуний, бу сенинг пулинг, ҳукумат нуқтаи назаридан – йўқ… Сергейни реал гаровга олишган».

Марков: «Гаровга олинмаган, шунчаки зўрлик билан панжара ортига тиқиб қўйишган. Уни гаровга олинган деб бўлмайди, чунки унинг эвазига ҳеч кимдан ҳеч нарса талаб қилишмаяпти».

Карпов: «Биз, ахир ҳали бирмаймизку ҳозир балки товон талаб қилишар: «Шут me» дастурини ёпсанглар - Наумовни чиқарамиз! дея»

Хошимхонова: «Мумкин, унинг ушланиши пахта кампанияси билан боғлиқ, шу пайтда маҳаллий амалдорлар, журналистларнинг бўлишидан қўрқиб ҳаддидаридан ошишади, - мониторинг қилинишини исташмайди…»

Карпов: «Йўқ, бу маҳаллий даражада эмас. Сергей – етарли даражада кўзга ташлангган шахс».

Марков: «Ҳа, юқоридан ишора бўлмагунча бунга журъат қила олишмасди»…

Наумовнинг келгуси тақдири, унинг ўзбек ҳукумати томонидан таъқибга олиниши ҳақида батафсил - «Шут me» видеодастурида.

Видеонинг YouTubeдаги манзили - http://youtu.be/bhqm98Fjhh8

Ўзбекистон мустақил журналистлари ўзларини қандай ҳимоя қилишлари керак?

Хоразмлик журналист Сергей Наумовнинг 12 суткага қамалиши савол қўяди - нима қилмоқ керак ва кейингиси ким?

Uznews.net сўровномаси, Ўзбекистондаги мустақил журналистлар ўзларининг Хоразмлик ҳамкасбларининг ҳибсга олинганидан ҳайратда эмасликларини кўрсатди.

Гарчи, шу билан бирга, Наумов «улар ичида энг ўзини босиб олган, тинч, ҳушмуомала ва эҳтиёткори бўлган».

Аксарият фикрларга кўра, ўзини қанчалик эҳтиёт қилмасин, уларнинг ҳар қандай ҳамкасблари ҳукумат фитнаси қурбони бўлиши мумкин.

«Агар кўчада, сенинг юзингга тупуришсаю, сен кечирим сўрасанг ҳам, барибир ёрдам бермайди», - дея ҳисоблайди тошкентлик журналист Алексей Волосевич.

Унинг фикрига кўра, ҳар қандай вазиятда, буни судда тасдиқлайдиган «гувоҳлар» топилади, «охир оқибат сенинг ўзинг, қандайдир обрўли фуқаронинг юзига тупурган, сўккан ва фуқароларнинг тинчини бузган» бўлиб чиқасан.

Бугун - Сергей. Эртага ким?

Тошкентлик журналист Василий Марков, мустақил журналистнинг ўз ҳавфсизлигини таъминлаши учун ягона усул: шаҳар бўйлаб барча ҳаракатларини
Бугун биз Сергейни ҳимоя қилмасак, эртага бизнинг устимизга келишади"
Сид Янишев
видеокамерага ёзиб юришидир.

Лекин ўзи ҳам шуни эътироф этадики, буни техник амалга ошириш жуда мушкул.

"Бундан ташқари, агар журналистни буюртма қилишган бўлса, ҳатто видеотасвир ҳам ёрдам бермайди", - дейди Марков.

Бошқа бир журналист Виктор Кримзаловнинг сўзларига кўра, ўн йилча аввал, бир замонлар келиб Ўзбекистонда журналистларни ҳеч бир сабабсиз кўчадан олиб кетиб, қамаб қўйишади деган гапни ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаганди.

У Ўзбекистон ҳукумати мустақил журналистларга нисбатан, буюртма ишлар уйдириб, зўровонликни авжига миндираркан, халқаро жамоатчилик бу вазиятга фаолроқ аралашуви ап жабрланувчиларга амалий ҳимоя кўрсатиши керак дея ҳисоблайди.

Журналист Сид Янишевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва биринчи навбатда журналистлар «қўл қовуштииб ўтирмасликлари» керак.

«Журналистлар, ушбу ҳолатда - Сергей Наумов ҳимоясига фалроқ чиқишлар қилиш керак», - дейди у.

У бунинг учун, энг кучли мунозара майдони бўлиб интернет ижтимоий тармоқлари хизмат қилиши мумкин, у ерга чиқиб очиқ фикр билдириш ва амалдорларга ўзлари ўйлаб топган қонунларини бузмасликларини кўрсатиш керак.

«Бугун биз Сергейни ҳимоя қилмасак, эртага бизнинг устимизга келишади», - дея таъкидлайди Янишев.

«Абдурахмонов рўйҳати» кенгаяди

Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам Сергей Наумовнинг ҳибсга олинганидан ташвишда ва ҳамкасбларига турли тавсиялар беришмоқда.

Владимир Хусаинов Сид Янишевнинг нуқтаи назарига тўла қўшилади ва «бундай вазиятда лоқайд қолиш керак эмаслиги, барча қўнғироқларни уриш кераклигини айтади».

«Энг аввало, журналистларнинг ўзлари шундай қилишлари керакки, бу ҳолатлар мунозара мавзуига айлансин, дунёда иложи борича кўпроқ одам бу ҳақда билсин», - дейди у.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи рахбари Сурат Икромов журналистларга, Хоразмдаги каби фитналарга олдиндан тайёр туриш кераклигини маслаҳат беради.

Унинг фикрича, журналист ўз ҳамкасблари ва ҳуқуқ ҳимоячиларини шу заҳоти фитнадан хабардор қилиши ва зудлик билан воқеани ошкор қилиши ва ишга адвокат жалб қилиши зарур.

Ҳуқуқ ҳимоя альянси лидери Елена Урлаева ҳеч қандай тавсия бермайди, бироқ у "Абдурахмонов рўйҳати"ни, Сергей Наумовга қарши фитна уюштирган янги мансабдор шахсларнинг исми шарифлари билан тўлдиришга киришмоқчи.

«Шундан сўнг бизнинг Альянс бу рўйҳатни АҚШ Давлат департаментига беради, шунингдек барча элчихоналар бўйлаб тарқатади», - дейди у.

Uznews.net

Ўзбекистонда “пахта зўравонлиги” мавсуми бошланди. ХМТ кузатувчилари келса, бу ерда нималарни кўришлари мумкин?..


Ўзбекистонда сентябрь – шаҳарликларни пахтага жўнатиш кампаниясининг авжига чиққан палласи. Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) маълум қилишича, Тошкентда 200 минг шаҳарлик ихтиёрий-мажбурий тартибда пахта теримига жалб қилиниши режалаштирилмоқда. Биринчи навбатда бюджет ташкилотлари ва муассасалари: касалхона, поликлиника, болалар боғчалари, таълим муассасалари, хизмат кўрсатиш соҳаси, электр энергияси узатиш ва сувоқава корхоналари ходимлари, вазирлик ва маҳкамалар ходимлари, талабалар ва бошқалар сафарбарлик қилиниши режалаштирилмоқда. Бордию, кимдир пахта теримига ўз ҳиссасини қўшишдан бош тортса, уларни ё ишдан ёки ўқишдан ҳайдаш билан қўрқитиладилар.
Ўрта ва кичик бизнес вакиллари: тижоратчилар, банкирлар, ишлаб чиқарувчилар, қурувчилар, новвойлар ва бошқалар ҳам пахта терими учун масъул мутасаддиларнинг эътиборидан четда қолгани йўқ. Туман ҳокимликари тадбиркорлар ўртасида ташвиқот ишларини юргизиб, ё ўзларининг пахтага боришларини ёки бўлса ўринларига бошқа одамни ёллаб жўнатишларини талаб қилмоқдалар. Бунинг натижаси ўлароқ мардикорларга талаб кучайиб кетди, уларнинг бир кунлик иш ҳақи 30 мингдан 50 минг сўмгача кўтарилди ($11 дан $18 гача).
Мисол учун, ЎМҲҲТГ маълумотига кўра, Тошкентдаги деярли етти минг тижоратчи савдо қиладиган энг йирик “Эски Жўва” бозорида йирик дўконлар – супермаркетлар, ресторанлар ва бошқа савдо ва хизмат кўрсатиш пунктлар раҳбарларидан бир ой давомида пахтага бормасликлари учун 1,5 миллион сўмдан ($550) товон пули талаб қилмоқдалар.
Маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари пахтага кетаётганлардан “бегона одамлар” – журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилар ёки чет элликлар билан мулоқотга киришмасликни қатъий туриб тавсия қилмоқдалар. “Агар бордию, бундайлар билан суҳбатлашадиган бўлсангиз, унда мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашга ўз ҳиссамни қўшиш учун пахтани ўз ихтиёрим билан теряпман, деб айтинглар”, - деган йўриқномалар берилмоқда. Давлат муассасалари ходимларидан эса пахтага ўз ихтиёрлари билан кетаётганлари тўғрисида ёзма аризалар олинмоқда.
Андижон вилоятида ҳам ҳудди шундай вазият юзага келган. Мисол учун, вилоят марказида истиқомат қилувчи сайтимиз ўқувчиларидан бири бўлган аёл Андижонда пахта терими мавсуми қандай бошлангани ҳақида ҳикоя қилиб берди.
“Андижонда пахта терими 10 сентябрь куни бошланди. Бу йил вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов коллеж ўқувчиларини пахтага чиқишини бекор қилди, лицейда ўқийдиганлар эса илгари ҳам пахтага чиқишмаган, фақат 2012 йилда чиқишган. Қишлоқ мактаб ўқувчиларини ҳам пахта теримига жалб қилиш қатъий тақиқланган. Болаларнинг ёрдам қўлисиз иш битадими-йўқми, буни вақт кўрсатади. Терим энди бошланяпти. Аммо ўқитувчиларсиз эплай олишмаса керак, уларни пахтага чиқишга мажбур қилишяпти, шунинг учун болаларнинг ўқиши давом этадими-йўқми, номаълум.
Соғлиқни сақлаш тизими ҳам истисно этилгани йўқ: медперсонал пахтага сафарбар қилинди. Поликлиникалар ва қишлоқ шифокорлик пунктлари ҳувиллаб қолди. Бошқа бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларини ҳам пахтага жўнатишяпти.
Пахта теришга боришни истамаганлардан товон пули талаб қилинмоқда. Пахтага бормаслик учун ишчи-ходимлар ўзлари ишлаётган корхона ёки ташкилот раҳбарига белгиланган миқдордаги пулни тўлашлари ҳамда ўзларининг ўрнига пахта теримига борадиган одамни ёллашлари керак. Раҳбарга 100 доллар, мардикорга 300 минг сўм берилмоқда (кунига 30 минг сўмдан ўн кун ҳисобида). Шундай қилиб, икки баробар миқдорида пул тўлашга тўғри келяпти.

Бўлажак пахтакорларнинг йиғиладиган ери
Бунча пул йиғилишининг сабаби – ҳар бир муассаса ёки ташкилот учун пахта топширишнинг кунлик нормаси белгиланганида: агар бу норма бажарилмаса, ташкилот раҳбари терилмаган пахтанинг ўрнига пул топширади. Бу гаплар кўп ҳолларда баҳона бўлиб, йиғилган пуллар раҳбарларнинг чўнтагига кириб кетади.
Қайд этиш жоиз, маркдикорлар доим ҳам ёлловчиларнинг ишончини оқлаб қўяётганлари йўқ. Уларнинг ҳаммаси ҳам белгиланган нормадаги пахтани тера олмайдилар, шундай ҳолларда еган овқати учун пулни тўлаб қўйишлари керак бўлади ва бу харажатлар ҳам ёлловчининг зиммасига тушади. Шунинг учун пул тўлашни истамаётганлар ёки бунга имконияти йўқларнинг ўзлари пахтага боришга ва кунлик нормани теришга мажбурлар.
Пахта албатта бизнинг бойлигимиз. Бу миллий иқтисодиётни тубдан ўзгартирган қимматбаҳо хом ашё бўлиб, шу сабабдан дунё бўйлаб 80 дан зиёд мамлакатда пахта етиштирилади.
Ўзбекистон давлати пахта етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тартибга солишда муҳим ўринни эгаллаган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчилари давлатга белгиланган миқдорда пахта етказиб бериш мажбурияни ўз зиммаларига олганлар. “Ўзпахтасаноат” уюшмаси пахтани қайта ишлаб, уни экспортга тайёр қилиб беради. Ўзташқитранс ва давлат савдо ташкилотлари тойланган пахта толасининг экспорти билан шуғулланадилар. Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича агентлик контрактларни рўйхатга олиб валюта тушимини мониторинг қилади. Пахта толаси сертификацияси бўйича “Сифат” маркази тойланган пахта толасининг сифатига баҳо беради. Божхона қўмитаси экспорт контрактларини рўйхатга олиб, пахтанинг сифат ва миқдорининг мослигини ҳамда йўл ҳужжатларини текширади.
Яъни, ўзбек пахтаси жаҳон миқёсига аллақачон чиқиб бўлган, шунинг учун ҳосил йиғим-теримини ўзи бўлиб қолади, дея ташлаб қўйиш ақлсизликдир.
Совет иттифоқи даврида ҳам пахта теримига ҳаммани жалб этилган. Мен пахта терими кампаниясини тақиқлаб қўйиш керак демоқчи эмасман. Ҳар бир соғлом ва соғломфикрли одам пахта теримида қатнашишни ўзи учун бурч деб билиши керак. Аммо бу эмизикли аёлларни, балоғатга етмаганларни, қарияларни, касалларни ва ногиронларни пахтага мажбурлаб олиб чиқишни англатмайди. Пахта теримида қатнашаётган одамларга эса вақтинча яшаш учун қулай шароитларни яратиб бериш керак, ахир пахта терим мавсуми кам дегандат бир ярим ой давом этади.

Ҳатто қари аёллар ҳам пахта теримига чиқишга мажбур бўляптилар

Ҳеч нарса қилинмаяпти, деб ҳам бўлмайди. Пахта терими мавсуми бошланишидан олдин расмийлар махсус комиссияларни тузадилар, уларнинг таркибига вилоят бюджет ташкилотларининг раҳбарлари киради. Улар аввалдан фермерлар билан шартномалар тузиб, пахта теримчиларининг яшаш шароитларини белгилаб берадилар. Комиссиялар таркибига санитария-эпидемиология назорати вакиллари ҳам киради, улар яшаш шароитининг яроқлилиги ҳақида хулоса чиқаришлари керак. Бундан ташқари, улар ичимлик сувининг сифатини ҳам назорат остига олишлари керак: водопровод етиб бормаган далаларда тоза ичимлик суви учун махсус цистерналар ўрнатилиши лозим, уларнинг ичида ўткир ошқозон инфекция касалликларини олдини олиш учун хлорли фильтрлар ўрнатилган бўлиши шарт.
Қашқадарё вилоятининг “Ҳилол” фермерлик хўжалигида Агросаноат коллежининг иккинчи курс талабаси 9 сентябрь куни электр токи уриши натижасида вафот этди. Унинг исми Маҳлиё бўлиб, эндигина ўн олти ёшга кирган эди. Воқеа шоҳидларининг айтишича, Маҳлиё бошқа курсдошлари билан бирга “Ҳилол” хўжалигида пахта териб юрган. Унинг ўлимига бахтсиз ҳодиса сабаб бўлди. Маҳлиё қўлини ювмоқчи бўлиб лотокка энгашганида қалқиб кетади. Йиқилмаслик учун қиз шу ерда турган симёғочни ушлаб олади. Унинг қўли теккан жойда эса изоляцияси бузилган электр кабели ўтган экан, қизни ток уради. Маҳлиёни Қашқадарё вилояти Тез ёрдам марказига олиб кетишаётганида йўлда жон беради. Uznews.net
Афсуски, бу нарсалар қилинмаган. Пахтакорлар антисанитария шароитларида яшаяптилар. Овқат ва чой учун сув даланинг ёнидан ахлатлари билан оқётган каналдан олинади. Канал ёнига насос ўрнатиб, водопроводга ўхшаш нарсани ясаб қўядиларда, одамларни “бу ичимлик суви”, деб алдайдилар. Баъзи ерларда бетон қудуқларга сув тўлдириб қўйишган, уларнинг ичидаги ичимлик сувидан эса балчиқнинг ҳиди келиб туради.
Фермерларнинг ёрдамчиларга бўлган муносабати ҳақида ҳам алоҳида гапириш керак. Уларнинг аксарияти теримчиларни ўзларининг қулларидек кўрадилар, қаттиқ назорат остига олиб, секин ишлаётганлари ва пахтани тоза термаётганлари учун дакки берадилар. Ташкилот раҳбарлари фермерларнинг бундай муомаласини қўллаб-қувватлайдилар, холос. Одамлар хўжайинларидан қўрққанларидан кунлик нормани бажаришга ҳаракат қиладилар.
Маҳалла фуқаролари йиғинлари раисларидан иборат штаб ходимлари ҳам ўзларини ҳудди шунақа хўжайинларга ўхшаб тутадилар. Аввалига улар ўз маҳаллаларидаги моддий ёрдам ёки ёш болалар учун нафақа пули олаётган хонадонлардан одамларни пахтага чиқишга мажбур қиладилар. Пахтага мажбуран чиқарилаётгалар орасида қари кампирлар ва ёш болалари оналар бор. Кампирлар одатда нафақа олаётган келинлари ёки қизларининг ўрнига борадилар, ёш болали аёллар эса ноиложликдан чиқадилар.

Баъзи аёллар пахта даласига ёш болалари билан келадилар

Ўтган йили маҳалла фуқаролар йиғинлари тўплаган одамлар Жалалқудуқ туманининг Жанубий Оламушук қишлоғида жойлашган фермерлик хўжалигига жўнатилганди. Уларни “Победа” фермерлик хўжалиги ҳудудидаги №18 ўрта мактабга жойлаштирдилар. Пахта штабига маҳалла фуқаролар йиғинларига раислик қиладиган аёллар тайинланган экан, улар теримчиларга нисбатан жуда шавқатсиз муомалада бўлдилар. Улар ўзларини беҳаёларча тутиб, тез-тез спиртли ичимликлар билан маишатлар уюштиришар, теримчиларнинг ёшига ва касаллигига қарамай таҳқирлашарди. Мисол учун, улар киндигидан сариқ сув чиқаётганига қарамай қари ва касал аёлни сал бўлмаса калтаклайдиган ҳолатда пахта теришга мажбур қилдилар.
Бу йил маҳалла қўмиталари томонидан пахтага тўпланган андижонликларни Олтинкўл туманига жўнатдилар. Уларни 14 сентябрдан бошлаб ёмғир ёғаётганига қарамай очиқ даладаги шийпонга жойладилар.”
* * *
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати бу йил Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) кузатувчилар миссиясига пахта терим кампанияси мониторингини ўтказишига рухсат берган. “ХМТ Ўзбекистонда болалар меҳнати эксплуатациясига йўл қўймаслик мақсадида пахта терим жараёнининг кузатувида иштирок этади”, - дея тасдиқлади ХМТ расмий вакили Ҳанс фон Роланд (Hans von Rohland) 12 сентябрь куни электрон почта орқали Eurasianet веб-сайтига. Мониторинг тез кунлар ичида бошланади.
Бироқ аксарият экспертлар ХМТнинг ушбу ҳаракатларига шубҳа ва ишончсизлик билан қараяптилар, негаки Ҳанс фон Роланднинг маълум қилишича, кузатувчилар Ўзбекистон ҳукуматининг расмий вакиллари билан бирга иш олиб борадилар. Расмийлар эса кузатувчиларга ҳақиқий ҳолат очилмаслиги учун қўлларидан келадиган бор ишларни қилишлари табиий.
Мисол учун, Cotton Campaign коалицияси тахмин қилишича, маҳаллий аҳоли Ўзбекистон расмий идораларининг вакиллари ҳамроҳ бўлган ХМТ кузатувчилари билан очиқ-ойдин гаплашмайди.
“Кузатувчилар гуруҳи таркибига фақат мустақил кузатувчилар киришлари, Ўзбекистон ҳокимият идораларининг вакиллари эса бу гуруҳлар ишига умуман аралашмаслиги жуда муҳим”, - дея билдирди Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоя ташкилотининг Марказий Осиё бўйича мутахассиси Стив Свердлоу (Steve Swerdlow). Унга кўра, кузатувчлиар миссияси ҳукумат пойлоқчиларидан мосуво бўлиши жуда муҳим, ўшанда теримчилар ҳеч нарсадан хавотир олмай уларга бор ҳақиқатни гапира оладилар. Ўзбекистонда эса ҳур фикрлилик таъқибланиши кўплаб далиллар билан ҳужжатлаштирилган.
Cotton Campaign коалицияси ҳосил теримига тайёргарлик даврида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш фактларини қайд этиб қўйган. “2013 йилнинг баҳорида Ўзбекистон расмийлари болалар ва катталарни ғўза яганасига жалб этган, пахта ўрнига пиёз эккан фермерлар эса калтакланган”. Коалиция ёзда “ҳамшираларни, ўқитувчилар ва бюджет соҳасининг бошқа ходимларини мажбурий пахта теримига олиб чиқишга тайёрланаётганини” қайд этган.
ЎМҲҲТГ маълумотига кўра, бу йил Ўзбекистон расмийлари бутун мамлакат бўйлаб пахта теримига 2,5 миллион кишини жалб этишни режалаштирмоқда. Пахта терим кампаниясига 45-60 кун ажратилган. Шу давр мобайнида 3,5 миллион тонна пахта хом ашёси териб олиниши керак.
“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Ўзбекистон: Сергей Наумовни “безорилик” учун 12 суткага қамадилар


Ҳозиргина маълум бўлишича, Урганчда истиқомат қилиб халқаро нашрлар билан ҳамкорлик қилиб келган журналист Сергей Наумов безориликда айбланиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани учун 12 суткага қамалган. Тергов жуда кўп процессуал қонунбузарликлар билан ўтган, юристлар суд ва ҳукмни “буюртма” деб ҳисоблаяптилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида яшаб ижод қилаётган эллик ёшли мустақил журналист ва эксперт Сергей Наумовни милиция ходимлари 21 сентябрь куни ўзи яшаб турган уйдан олиб кетдилар. Наумовнинг ҳамкасблари ва дўстлари уч кунгача унинг қаердалигини била олмай хуноб бўлдилар. Маҳаллий милиция, прокуратура ва Миллий хавфсизлик хизмати “бизда ҳеч қанақа маълумот йўқ”, деб баҳона қилдилар. Журналистни қачон олиб кетилгани ҳамда Наумовнинг уйига келган милиция ходимлари орасида ушбу турар-жой даҳасининг участка нозири бўлгани аниқ эди, холос.
“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси раҳбари Надежда Атаева ўзининг пресс-релизида сешанба куни кечқурун Сергей Наумовга нисбатан чиқарилган cуд қарорининг матнини келтирган:

“Фарғона” манбалари тақдим этган маълумотга кўра, Матёқубованинг шахси унинг виждонлилиги борасида катта шубҳалар уйғотади. Гап шундаки, бу “жабрланган аёл” исловотхона эгаси бўлиб, унинг фаолиятига милиция ҳомийлик қилади. Бу аёл олдин ҳам номақбул фуқароларга қарши айблов базасини яратиш учун “подставаларда” қатнашган. Аммо хавотирга солаётган энг ёмон нарса бу эмас.
“Фарғона” агентлигининг маҳаллий ички ишлар бошқармасидаги манбаси маълум қилишича, мустақил журналистга қарши одам савдоси бўйича сохталаштирилган жиноий иш тайёрланмоқда. Қайд этамиз, ҳудди шу бугуннинг ўзида, 24 сентябрь куни Бухоро вилоятида “Эзгулик” ҳуқуқ ҳимоя жамиятининг вилоят бўлими раҳбари, олтмиш ёшли Бобомурод Раззақов ҳудди шундай айблов билан тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди. “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятовнинг блдиришича, Раззақов айнан ҳуқуқ ҳимоя фаолияти учун таъқиб этилмоқда.
“Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ўзгача фикрловчиларни, фаолларни, журналистларни ва ҳуқуқ ҳимоячиларни таъқиб этишлар тўхтамади. 2010-2013 йилларда, айнан Европа иттифоқи, АҚШ раҳбарлари (Россия ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади) Ислом Каримов режими жиноятларига узил-кесил кўз юма бошлаганида босим кучайиб кетди, - дейди Сергей Наумовни яхши танийдиган “Фарғона” АА бош муҳаррири Даниил Кислов. Ҳибсда ўтирган Наумов адвокат билан тўсиқсиз мулоқот қилиш, адвокат эса ишни кўриб чиқиш имкониятига эга бўлмас экан, журналистга нисбатан тергов ҳаракатларининг шаффофлиги тўғрисида гапиришга ўрин йўқ. Унинг айбдорлиги борасида гап юритиладиган бўлса, мен бу ишнинг сохталаштирилганига бир сония бўлса ҳам шубҳаланмадим”.
Шу вақтнинг ўзида журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи Москвада Сергей Наумовга ўтказилаётган босимларга қарши пикет тайёрлаяптилар. Норозилик акцияси яқин кунлар ичида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси олдида ўтади.
“Фарғона” воқелар ривожланиши устидан кузатишда давом этади.
“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

ВВС: Лола Каримова-Тиллаева: «Матбуотда мени «диктаторнинг қизи» дейишлари шахсиятимга оғир ботади»

 
Каримова-Тиллаева хонимлари Би-би-сига юзма-юз интервью беришдан бош тортган, бироқ ёзма тарзда берилган барча саволларга жавоб беришга кўнган. Би-би-си Ўзбек хизмати электрон почта орқали унга ўн саккизта савол юборган ва айни шу тарзда бу саволларга жавоб олган. Каримова-Тиллаева хонимлари қўшимча саволларга жавоб беришдан бош тортган, шу туфайли, ҳамда бевосита мулоқот юз бермаганлиги учун, журналистларимиз унинг шарҳларини қўшимча саволлар ила тергаш имконидан маҳрум бўлишган.
Би-би-си учун материални бу йўлда чоп этиш одатдан ташқари ҳолдир. Бироқ муҳаррирлар орасида юз берган батафсил муҳокамалар натижасида биз Лола Каримова-Тиллаева хонимларининг шарҳларини тўла тарзда босишга қарор қилдик. Бунга материалнинг нодирлиги, ундаги мазмуннинг оммавий қизиқтириш салоҳияти, ҳамда Ўзбекистон ва минтақадаги ўқувчиларимиз учун аҳамияти асос бўлди. Қуйида ўзаро ёзишманинг тўла версияси билан танишинг:
***
Би-би-си: Нима учун Rue89 нашри устидан маҳкамага шикоят қилдингиз? Бу билан нимани исботламоқчи эдингиз? Бу қадамингиз тўғри бўлган эди деб ўйлайсизми?
Каримова-Тиллаева: Саволингизга жавобимни ушбу француз нашрига қарши шикоят қилишимга асос бўлган шарт-шароитларни изоҳлаб беришдан бошлашни истар эдим. Туҳмат ва бўҳтон аломатларини, менинг фикримга кўра, ўз ичига олган Rue89 мақоласи Алцгеймер касаллиги билан оғриган беморларнинг Ницца шаҳри яқинидаги касалхонаси қурилиши учун маблағ тўплаш мақсадида 2009 йил апрелида ўтказилган хайрия тадбиридан сўнг чоп этилган эди. Мазкур тадбирнинг бош ташкилотчиси Клод Помпиду жамғармаси эди. Бу жамғармага бугунда ҳам Францияда чексиз обрў ва ҳурматга сазовор бўлиб келаётган Бернадетт Ширак хоним - собиқ президент Жак Ширакнинг рафиқаси раҳбарлик қилади. Тадбирдан аввал мен билан суҳбатида Ширак хоним улар мазкур лойиҳа учун ҳали ҳам ҳомийлар излаётганини айтди ва мен, ўз навбатида, бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ушбу хайрия тадбири доирасида ўзбек санъат усталари кўргазмаси ва кеча уюштиришга қарор қилдим. Бу ерда таъкидлаш муҳим бўлган жиҳати шуки, мазкур тадбирга келган барча иштирокчилар авваламбор Ширак хонимга бўлган ҳурматлари ва Францияда Алцгеймер хасталиги билан оғриган беморлар касалхонаси қурилиши учун маблағ тўплашдек олийжаноб мақсадни кўллаб-кувватлаш учун келдилар. Ва, табийки, мен гўёки актриса Моника Белучига бу тадбирда икки соат иштирок этиши учун ақлга сиғмайдиган миқдорда пул тўлаганим борасидаги айбловлар - абсурд. Мен вазиятни ва ҳозирги вактда кўп инсонлар учун замон қанчалар осон эмаслиги ва кўпчилик ўз оилаларини боқиш учун қанчалар оғир меҳнат билан пул топишаётганларини жуда яхши тушунаман, ва шундай экан, шахсан мен учун бундай даъволар ҳақоратлидир. Масаланинг айни шу жиҳати шу тарзда жавоб беришимга ва бу нашр устидан шикоят қилишимга асосий сабаб бўлди. Rue89 нашрига қарши шикоятим борасида очилган маҳкама иши энг қизиган вақтида оммавий ахборот воситаларининг эътибори асосан гўёки мен ўз отамга нисбатан "диктатор" сўзи қўлланиши туфайли арз қилганимга қаратилган эди. Мана шу ерда мен бир аниқлик киритишни истар эдим - мен бу сўзнинг нақадар ҳаққоний ё ҳаққоний эмаслигига қарши арз қилганим йўқ эди, чунки яхши тушунаманки бу сиёсий термин. Оммавий ахборот воситалари, ҳеч шак-шубхасиз, ўз нуқтаи назарлари ва ўз фикрларига эга бўлишдек ҳуқуқга эгадирлар. Лекин, мен ҳақимда матбуотда гапира туриб, мени фақат "диктаторнинг қизи" деб тилга олишлари менинг шахсиятимга оғир ботади. Ҳар бир инсон бу дунёга келар экан, шахс сифатида қабул қилиниш, ўз шахсий фазилатлари, қилган ишлари, қарашлари ва босган қадамларига қараб баҳоланиш ҳуқуқига эга. Мен нашр устидан шикоят қилиб, тўғри йўл тутдим деб биламан. Ўзимни матбуотдаги бўҳтонлардан ҳимоялаш билан мен ҳар қандай инсонда бор ҳуқуқдан фойдаландим. Биламан, кўп ҳолларда бир жойга борсам менинг номим хонага ўзимдан олдин кириб келади, аммо, мени ўз фикри, тамойиллари, дунёқараши ва жаҳонда содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабати бўлган шахс сифатида кўришларини истардим.
Би-би-си: Нима учун мазкур маҳкама иши давом этаётган даврда сукут сақлаб келдингиз ва энди гапиришга рози бўлдингиз?
Каримова-Тиллаева: Мен у вақтда саккиз ойлик хомиладор эдим. Ўзиминг ва фарзандимнинг соғлиги мен учун муҳимроқ эди. Мен можароларни ҳуш кўрмайдиган инсонман, ва бу маҳкама ишига шахсан аралаша оламан деб ўйламагандим. Ундан ташқари, менинг адвокатим маҳкама ва матбуотга менинг нуқтаи-назаримни имкон қадар етказиш йўлида барча ишни қилди, лекин у вақтда бизнинг нуқтаи-назаримиз ҳеч кимга қизиқ эмасди, уни эшитишни истамадилар. Одамлар кўп ҳолларда фақат ўзлари эшитишни истаган гапни эшитишади. Вақти келиб менга қулоқ тутишларини билардим, шундай экан сиз бу саволга қайтганингиздан ва ўз тилим билан ўз нуқтаи-назаримни ёритиш имкони пайдо бўлганидан мамнунман.
Би-би-си: Сиз дипломатсиз - Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчисисиз. Келгуси сиёсий амбицияларингиз қандай, агар бўлса?
Каримова-Тиллаева: Собиқ совет ҳудудидаги президентлар оилаларининг аъзолари ҳақида гап кетганда, бу савол матбуотда жуда долзарб масала ҳисобланади. Мен сиёсат жуда мураккаб ва масъулиятли иш эканини яхши тушунаман. Шак-шубҳасиз, инсон унга бутун умрини бағишлаши керак бўлади. Ҳозирча мен ўзимни сиёсатчи бўлиб етишишимни тасаввур қилмайман. Мен учун бугунда энг устивор масала бу менинг оилам: турмуш ўртоғим ва фарзандларим.
Би-би-си: Оилангиз ҳақида бир оғиз айтиб беринг.
Каримова-Тиллаева: Турмуш ўртоғим Тимур Тиллаев билан уч фарзандимиз бор: икки қиз ва бир ўғил. Мен ҳаётимда мен учун шунчалар катта дастак бўлган, ҳамда қарашларимиз ва тамойилларимиз мос тушадиган инсон борлиги учун Худодан беҳад миннатдорман. Умид қиламанки, биз Тимур билан ота-она вазифасини яхши бажараяпмиз. Тўнғич қизимиз Марям вояга етай деб қолди. Ўғлим Умар етти ёшда, кенжа қизимиз Сафия эса баҳорда икки ёшга тўлди. Биз учун, ота-она сифатида, энг муҳим вазифа бу фарзандларимизга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларни мустаҳкам ахлоқий ва маънавий қадриятларга эга инсофли ва камтар инсонлар қилиб тарбиялашдир. Катта бўлганда ким бўлишлари бу уларнинг иши. Мен улар катта бўлганларида бошқалар уларни яхши инсон деб танишларини истар эдим.
Би-би-си: Бугунда ҳам Ўзбекистон ичкарисида, ва ҳам ташқарисида отангиз - Ўзбекистон президентининг эҳтимолий меросхўри мавзуси кенг муҳокама қилинмоқда. Сиз кимни энг кучли номзод деб биласиз?
Каримова-Тиллаева: Бугунги кунда мавжуд маълумотга асосланиб айтадиган бўлсам, ҳаммага шундоқ ҳам маълум бўлган нарсани айтишим мумкин, холос. У ҳам бўлса, президентлик сайловлари 2015 йилда бўлиб ўтади ва, назаримда, меросхўр ким бўлиши борасида башоратлар қилишга ҳали эрта. Ким келгуси президент бўлиши сайловларда аён бўлади.
Би-би-си: Опангиз - Гулнора Каримованинг президент бўлиб сайланиш имкониятларини қандай баҳолаган бўлардингиз?
Каримова-Тиллаева: Мен унинг имкониятлари катта эмас деб биламан.
Би-би-си: Опангиз билан муносабатларингиз қандай? Ҳаётда ёки бизнесда рақобатлашасизларми?
Каримова-Тиллаева: Мавжуд бўлмаган муносабатларнинг тасвирлаб бериш қийин. Мен ва опам бир-биримиз билан 12 йилдан ортиқки мулоқот қилмаймиз. Буни ҳеч қачон яширмаганмиз, ва бундан кўплар хабардор. Кўп йиллардан бери ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Орамизда на оилавий, на дўстона алоқалар бор. Савол сўрашингиздан олдин айтмоқчиманки, оилавий маросимларда ҳам кўришмаймиз.
Би-би-си: Нима сабабдан?
Каримова-Тиллаева: Биз мутлақо бошқа-бошқа одамлармиз. Ҳар қандай яхши муносабатлар бўлиши учун дунёқарашлардаги ўхшашлик ёки характерларнинг ўхшашлиги, ёки бир хил қизиқишлар ва одатлар мавжуд бўлиши зарур. Икки инсоннинг қарашларида қандайдир яқинлик бўлиши керак - лекин бизнинг ўртамиздаги муносабатларда бу ҳеч қачон бўлмаган. Биз мутлақо фарқли шахслармиз, ва, эслайманки, болалигимиздан буён шундай бўлганмиз. Ўзингиз тушунасиз, бундай фарқлар йиллар ўтиб фақат чуқурлашиб боради.
Би-би-си: Опангиз ҳақидаги салбий матбуот хабарларига, айниқса ТелиаСонера ширкати билан унинг ўртасидаги бизнес шартномалари борасидаги хабарларга қандай қарайсиз? Ва Ўзбекистон президенти опангиз ҳақидаги салбий маълумотлардан нақадар хабардор?
Каримова-Тиллаева: Опам ҳақидаги ҳамма маълумотни, шу жумладан, ТелиаСонера борасидаги хабарларни ҳам мен хорижий матбуот воситалари, шу жумладан Би-би-си сайтидан оламан. Ўзбекистон президенти булардан нақадар хабардор эканига келсам, менда бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ, чунки Ўзбекистонда кўп бўлмайман, йилига атиги 2-3 марта бораман, холос. Отам билан учрашганимда сиёсий масалаларни муҳокама қилмаймиз, ва бу мавзуга ҳам ҳеч тўхталмаганмиз.
Би-би-си: Яқинда отангизнинг саломатлиги ёмонлашгани борасида кўп миш-мишлар тарқалди. Сиз унинг соғлигини қандай баҳолайсиз?
Каримова-Тиллаева: Охирги 10 йил ичида матбуотда отамнинг саломатлиги борасида пайдо бўлаётган хабарлар мутлақо асоссиз ва мутлақо ҳақиқатдан йироқ эканини айтишни истардим. Мен ҳар бир инсонга 75 ёшга етганида менинг отамдек ўзини ҳис қилишини тилаган бўлар эдим. У спорт билан шуғулланадиган инсон, ва эсимни таниганимдан бери отам ҳар доим ўз соғлигига яхши қараган.
Би-би-си: Хайрия фаолиятингиз ҳақида сўзлаб берасизми? Бу сизнинг ташаббусингиз бўлганми ё ҳукуматники?
Каримова-Тиллаева: Мен ҳали талабалик давримданоқ меҳрибонлик уйларидаги болалар ва имкониятлари чекланган болаларга ёрдам бериш соҳасида хайрия фаолияти билан шуғулланишни бошлаганман. Мен бу ҳақида гапиришни унча ёқтирмайман, чунки хайрия бировлар учун эмас, инсоннинг ўзи учун қилинадиган иш. Бир нарсани сездимки, бу ҳақида қанча кўп гапирсанг, ундан шунча кам ҳузур олар экансан. Охирги 11 йил ичида нималарга ўзимни бағишлаганим ва нима билан шуғулланганим ҳақида қисқача айтиб берадиган бўлсам, менимча, аввалига "Сен ёлғиз эмассан" номли менинг илк хайрия ташкилотимдан сўзни бошлашим керак. У 2002 йилда мен у давргача ўзим кўриб, фикр юритиб келган зарурат асосида яратилди. Бу ташкилот ноҳукумат ташкилоти бўлиб, етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ёрдам беради, ва унинг энг асосий мақсади бу болаларга имкон қадар яхши яшаш шароитини яратиб бериш ва уларни таълим-тарбия билан таъминлашдир. Биз меҳрибонлик уйларидаги болаларни уларга зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаймиз, ва бу уйлардаги турмушни яхшилаш учун таъмирлаш ва қурилиш ишларини бажарамиз. Муҳими, бу жамғарма қошида етим ва имконияти чекланган болалар чуқурлашган таълим оладиган ўқув маркази ҳам фаолият кўрсатади. Биз бу ўқув марказида уларга нафақат касб танлашга ёрдам берамиз, балки коллежлар ва университетларга киришга тайёрлаймиз. Биз ота-онаси йўқ болаларга ҳаётда ўз ўринларини топишга, махсус муассасаларни битириб чиққанларидан сўнг касб-ҳунарни эгаллашларига ёрдам берамиз, уларга яшаш учун жой топиб берамиз, ва агар зарурат бўлса, юридик ёрдам кўрсатамиз.Бир нарса борасида сиз билан ўртоқлашмоқчи эдим - мен Оврўпога 90-йиллар охирларида илк бор сафар қилганимда, имконияти чекланган инсонлар учун жамоат жойларида яратилган шарт-шароитларни кўрганман. Сиз имконияти чекланган одамларни Ўзбекистон кўчаларида кўп кўрмайсиз, лекин бунга сабаб бундай инсонларнинг йўқлиги эмас, балки улар тўлақонли ҳаёт юрғизишлари учун шароитлар чеклангани. Улар кўпгина холларда ўз уйларида ёки махсус эҳтиёжи бор инсонлар учун махсус давлат муассасаларида тўрт деворни ичига қамалиб яшайдилар. Мана шу олган таассуротларим менга ўз юртимиздаги ногирон болаларнинг ҳаётига тегишли тизимни яхшилашга туртки берган. Шу мақсадда 2004 йилда болалар ижтимой мослашуви миллий марказига асосос солинди. Ушбу марказ имконияти чекланган, хусусан болалар церебрал параличи касаллиги билан оғриган, ақлий заиф, нутқий ривожи сусайган, болалар аутизми ва Даун синдроми билан оғриган болаларга тиббий ва таълим соҳасида ёрдам кўрсатади. Марказда барча хизматлар бепул кўрсатилади ва у харакат-таянч ривожланишида муаммолари бўлган болаларни оёққа турғазиш ва реабилитация қилиш йўлидаги энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Биз ўз фаолиятимиз доирасида кўп сонли ёрдамга муҳтож болаларга жарроҳлик амалиётлари ва муолажалар билан ёрдам берамиз. Бизга жуда кўп одамлар мурожат қилишади - болаларнинг оналари, бувилари, опалари, оталари ва акалари. Бу болаларнинг кўпчилигига оғир ва даҳшатли ташхислар қўйилган. Биз ўзимизни ҳеч қандай тарғиб қилмасак-да, бизга мурожаат қилиб келаётган одамлар сони кундан-кунга ошиб бораяпти. Биз нафақат тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатамиз, балки болаларни давлат мактабларига жойлаштириш, махсус эҳтиёжи бор болаларга жамиятга қўшилишларида қўл келиши учун таълим дарсликларни ишлаб чиқарамиз.
Би-би-си: Сиз отангиздан тез-тез ёрдам сўраб турасизми?
Каримова-Тиллаева: Йўқ, шахсан ўзим учун ҳеч қачон ҳеч нима сўрамаганман. Мен фақат бизнинг болалар жамғармамиз фаолиятини олиб боришига рухсат берилишини сўраганман. Чунки, бошида жуда мураккаб масалалар кўп бўлди ва баъзи кучлар бизнинг жамғармамизга тўсиқлик қилганлар. Аммо, хозир ёмонликлар ёдимдан чиққан, яхшиси шуки, биз очилдик ва бизни Меҳрибонлик ва Мурувват уйларига киришимизга рухсат бера бошлашди. Бунинг барчасини ҳозир сўз билан тасвирлаб бериш қийин, лекин энг асосийси шуки, биз мана 10 йилдан ошибди ҳам, ишлаб келаяпмиз. Биз ўз кўзларимиз билан муаммоларга гувоҳ бўлдик, ва уларни ташқарига чиқаришга қўрқмасдан, қадамба-қадам ҳал қилишга харакат килдик. Энг асосий биринчи қадам бу барча болаларнинг рўйхатга олиш, уларнинг саломатлигини аниқ тафсилотини қилиш бўлди, ва бу қадамлар болалар уйларидаги болакайлар парвариши қай даражада эканини очиқлаб берди, кўп камомадлар аниқланди, қаерлардадир ёвузлик ва жиноий бепарволиклар фош қилинди... Бу менинг ҳаётимдаги ўта муҳим бурилиш нуқтаси бўлди, ва бора-бора оиласиз ва ҳимоячисиз болалар билан ишлаш менинг ҳаётий вазифамга айланди. Хайрия фаолияти мен учун энг устивор вазифадир.
Би-би-си: Сиз хайрия фаолиятингиз учун молияни қаердан оласиз?
Каримова-Тиллаева: Мен бунинг учун ўз хусусий маблағимдан фойдаланаман. Қўшимча ҳомийлар дастагини биз жалб қилмаймиз. Оллоҳга эътиқоди кучли бўлган шахс сифатида, мен ўз маблағимнинг бир қисмини закот сифатида ночор одамларга беришни ўз бурчим деб ҳисоблайман.
Би-би-си: Сиз болалар ҳақида қайғураман деяпсиз. Лекин Ўзбекистон пахта далаларидаги болалар меҳнатига қандай қарайсиз?
Каримова-Тиллаева: Мен ҳар қандай эксплуатация, айниқса болаларнинг эксплуатация қилинишига қаршиман. Мен ўзим уч фарзанднинг онасиман, ва бола ҳақиқий болаликни бошидан кечириши нақадар муҳим эканини тушунаман... Болаларнинг ҳар қандай йўлда эксплуатация қилинишини мен мутлақо қабул қила олмайман. Мен учун бу вазиятни баҳолаш қийин, лекин агар шундай ҳолатлар мавжуд бўлса, бу ачинарлидир. Бу ҳол жаҳоннинг ҳеч қайси мамлакатида юз бермаслиги керак.Мен тушунаман, балки мен қилаётган ишлар етарли эмасдир... ва ҳатто бир бола ўз хоҳишига қарши қандайдир ишга мажбур қилинаётган бўлса ва ҳуқуқлари поймол этилаетган бўлса, мен буни ўзимнинг шахсий фожиам деб ҳис қиламан. Демак, бу ишга жалб бўлган одамлар ўз масъулиятларини англаб етмайдилар ва ҳамдардлик ё ачинишга қодир эмаслар. Мен ҳар қандай инсон, айниқса болаларга қарши ҳар қандай куч ишлатилиши ё улар мажбуран мехнатга жалб этилишларига мутлақо қаршиман. Мен вазиятнинг нақадар мураккаб эканини тушунаман, ва сизнинг саволингиз ҳозирги вактда мавжуд шароитда янада мураккаб туюлади. Лекин, менинг хоҳиш-истакларим, кучим ё таъсирим ҳар доим ҳам етарли эмас. Мен, она сифатида, болалар таълим олиши, китоб ўқиши керак деб ҳисоблайман... Уларга яхши таълим бериш керак, ва шундагина улар жамиятнинг муносиб аъзолари бўлиб етишадалар ва албатта ўз юрти учун фойда келтирадилар. Яна такрорласам ҳам, айтмоқчиманки, боланинг бола бўлиб қолиши жуда муҳим.
Би-би-си: Сиз аввалги суҳбатларимизда Оллоҳга ишонаман деб айтгандингиз. Лекин, отангиз танқидчилари ўзбек ҳукуматини Исломий экстремизм баҳонаси билан ҳар қандай ҳур фикрни бостириш ва аҳоли устидан қаттиққўл назоратни ўрнатишда айблашади. Сизнингча, ана шу Исломий экстремизм Ўзбекистон ё Марказий Осиё учун қанчалар реал ва жиддий таҳдид?
Каримова-Тиллаева: Шубҳасиз, Марказий Осиёда ва унинг атрофидаги минтақаларда радикал-гуруҳлар ва унсурлар мавжуд, лекин, шунга қарамай, менинг назаримда, жиҳодий ҳаракатларнинг жиддий ўйинчилари ўтган 10 йил давомида кўп жиҳатдан бартараф қилинганлар ё заифлашганлар. Марказий Осиёнинг Афғонистонга яқинлиги, ҳамда Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги заиф ва яхши ҳимоя қилинмайдиган чегаралар туфайли, албатта, келажакда минтақадаги давлатларда вазият беқарорлашишининг катта хавфи бор. Минтақадаги ҳукуматларни Покистон-Афғонистон чегара ҳудудларида тайёргарликдан ўтган асли Марказий осиёлик Исломий жангарилар айниқса хавотирга солади. Америка ва халқаро коалицион қўшинларининг чиқиб кетиши ортидан юзага келадиган хавфсизлик бўшлиғи ҳам Афғонистон ва қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг беқарорлашишига етаклаши мумкин. Ва турли ички кучлар, шубҳасиз, пайдо бўлган ички бўшлиқни тўлдириш йўлида чоралар кўрадилар.Аммо, айни дамда, шуни таъкидлаш керакки, Ислом ўзбек халқининг муҳим ва ажралмас қисмидир. Ўзбек халқи асрлар оша мўътадил Ислом тарафдори бўлиб келган, ва бу, ўз навбатида, бизнинг ўлкамизда турли дин вакилларининг тинч ва аҳил яшаб келишига замин яратган. Мен аҳолининг радикаллашиши сабаблари асосан ишсизлик ва имкониятларнинг йўқлигига бориб тақалади деган қарашга қўшиламан. Бу икки омил аҳоли орасидаги норозиликнинг энг катта манбасидир, ва, ўз навбатида, экстремизм муаммоси билан чамбарчас боғлиқдир. Мен бу масалани куч билан ҳал қилиш мутлақо мумкин эмаслигига қаттиқ ишонаман. Бу муаммонинг осон ечими йўқ. Минтақавий ҳукуматлар айниқса Фарғона водийсидаги радикал кайфиятларни келтириб чиқараётган ижтимоий муаммоларни ечиш йўлида маҳаллий халқ билан фаол ҳамкорлик қилишлари керак. Мактаблар қурилиши, таълим тизими ва касбга тайёргарлик тизимининг сифатини яхшилаш учун кўпроқ маблағ ажратилиши керак, ҳамда иш ўринларини яратиш учун кўпроқ ҳаракат қилиниши керак. Водийдаги сармоя иқлимини яхшилашга жуда катта зарурат бор, ҳукумат янги иш ўринлари яратилиши учун маҳаллий корхоналар ва хорижий ширкатларга йирик дастак бериши лозим. Бу, ўз навбатида, оддий халқни арзирли иш ҳақи билан таъминлайди.
Би-би-си: Швейцария матбуотида сиз Швейцариядаги энг бадавлат шахслардан бири эканингиз хабар қилинган. Британия матбуотида, масалан, сиз 46 миллион долларга уй сотиб олганингиз чоп қилинган. Ўз бойлигингизни сиз қандай баҳолайсиз?
Каримова-Тиллаева: Мен бу борада бошиданоқ муҳим нарсаларни таъкидлаб ўтишни истардим. Сиз жуда яхши хабардорсиз, на мен, ё на менинг турмуш ўртоғим бошқарув идораларида ишлаганмиз. Менинг эрим - тадбиркор, у ҳеч қачон Ўзбекистон сиёсий ҳаётида қатнашмаган. Шунингдек, у ҳеч қачон қандайдир давлат тендерлари ёки давлат таъминоти ишларида иштирок этмаган. Унинг бизнеси пахта, газ, нефть ёки бошқа милиий табиий заҳиралар билан боғлиқ эмас. Унинг бизнеси солиқлар ёки қандайдир божхона тўловларидан соқит қилинувчи давлат имтиёзларига эга эмас, ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган бошқа ширкатлардан фарқли ўлароқ, монополия эмасдир. Менинг турмуш ўртоғимнинг бизнеси тўлалигича хусусий маблағ ва сармояларга қурилган, ва бошиданоқ унинг ўзи шу ширкатга асос солган. Унинг бизнесининг ҳеч қачон менинг қариндошларим билан боғлиғлик жойи бўлмаган. Мен оммавий баёнотларни унча ёқтирмайман, лекин бу одамлар билиши керак бўлган муҳим маълумотдир деб хисоблайман. Биз қилган харидларимиз ва харажатларимизга келсак, улар шахсий деб аталишига сабаб шуки, улар шахсан бизга тегишли, холос. Ва табиийки, мен бу маълумотнинг шахсан ўзимда қолиши тарафдориман. Лекин, сиз шундай савол берган экансиз, албатта, бунга жавоб олишни истайсиз. Сиз учун, истисно тариқасида, бу саволга жавоб бераман.Бизнинг бойлигимиз қандай ҳисоб-китобларга асосланиб баҳоланганини мен билмайман. Айни масалада бизнинг Женевадаги адвокатимиз "Билан" нашрига мактуб йўллаб, бу кўрсаткичлар ҳақиқатдан йироқ эканини айтган. Биз ўзимиз ҳам бизни Швейцариядаги бойларнинг қайси қаторига қўшишаётганларини кўриб ҳайрон қолганмиз ва бугунгача турмуш ўртоғим билан бу борада ҳазиллашиб келамиз. Ишончим комилки, бизга бошқаларнинг даромадини қўшиб ёзишаяпти.Женевадаги оилавий уйимиз масаласига келсак, бу уй - биз яшайдиган асосий жой, биз Ўзбекистондаги барча кўчмас мулкларимизни сотганмиз. Фақат фарзандларимиз билан Ўзбекистонга сафар қилганда яшаш учун Тошкентда битта квартирамиз бор. Женевадаги уйимиз нархининг 18 фоизини ўз хусусий маблағларимиз билан қоплаганмиз, қолгани эса банк кредити билан қопланган. Аниқроқ айтадиган бўлсам, уйимиз "mortgage", яъни ипотека остида. Менимча, бу катта сир эмас, чунки Оврўпонинг деярли бутун аҳолиси кўчмас мулк сотиб олишда банк кредити хизматларидан фойдаланишади. Бу тажриба Швейцарияда ҳам кенг қўлланилади, чунки бу соҳадаги банк кредити ставкалари паст ҳисобланади ва бу тизимдан фойдаланиш ҳақиқатдан ҳам фойдали.
Би-би-си: Ўзбекистон ичида ва ташқарисида қандай бизнес манфаатларингиз бор? Сизнинг турмуш ўртоғингиз Тимур Тиллаевда-чи?
Каримова-Тиллаева: Менинг ҳеч қандай бизнес манфаатларим йўқ, чунки табиатдан, мен тадбиркор эмасман. Аввалроқ айтганимдек, менинг эрим тадбиркорлик билан шуғулланади. У савдо-нақлиёт ширкатининг ҳиссадори. Женевада унинг катта бўлмаган дўконлар тармоғи бор.
Би-би-си: Болалигингиз ва ўсмирлик йилларингизни қандай хотирлайсиз? Президентнинг қизи бўлиб ўсиш қандай бўлган? Ва отангизнинг маслаҳатлари ва ҳикоялари сизнинг карьерангизга қандай таъсир қилган?
Каримова-Тиллаева: Болалигим Тошкентда ўтган. Оддий болалардек, мен ҳам велосипедда учардим, йиқилиб, тиззам қонаб, яна учаверардим... Қўшнилар билан жуда дўстона муҳитда яшаганмиз. Яхши эслайман, ёши катта қўшниларимиз қаршисига югуриб, юкларини уйларигача олиб бориб қўйишга ёрдам берардик, ҳар доим биринчи бўлиб салом берардик. Ҳозир англаб етаман, ҳаётимдаги кўп муҳим ва тўғри нарсаларга ўша болалигимда асос солинган экан. Шунинг учун, бу давр менинг хотирамда энг ёрқин бир даврдек муҳрланиб қолган. У давр бизнинг халқимиз асрлар оша авлоддан авлодга меърос қолдириб келаётган анъаналар ва қадриятлар - катталарни ҳурмат қилиш, қўни-қўшнилар билан аҳил яшаш ва яқинларга ёрдам беришдек жиҳатлари билан ёдда қолган. Мен ҳеч қачон ўзимни бошқалардан ажралиб турадигандек сезмаганман. Мен тамомлаган Жаҳон Иқтисоди ва Дипломатия Университети менинг альма материм, яъни мени маънавий жиҳатдан шакллантирган маскан, ва у мен учун жуда ёқимли хотира бўлиб қолган. Энг асосийси, мен бу даврдан менга шу кунгача менга яқин бўлиб қолаётган дўстларимни бергани учун миннатдорман.
Би-би-си
“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги